­Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


ҚОНДА АЛАНИНАМИНОТТРНАСФЕРАЗА ФАОЛЛИГИНИ


Download 261 Kb.
bet9/20
Sana10.11.2023
Hajmi261 Kb.
#1765062
TuriПротокол
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
labaratoriya kitobcha

ҚОНДА АЛАНИНАМИНОТТРНАСФЕРАЗА ФАОЛЛИГИНИ
КИНЕТИК УСУЛДА АНИҚЛАШ

Аланинаминотрансфераза (АлАТ) фаоллигини аниқлаш усули ушбу фермент катализаторлигида L–аланинни пируватга айланишига асосланган бўлиб, уни лактатдегидрогеназа (ЛДГ) ёрдамида қайтарилиши жараёнида НАД∙Н ни сарфланиши содир бўлади:


АлАТ
1 ) 2-оксоглутарат + L – аланин L-глутамат + Пируват;


ЛДГ
2 ) Пируват + НАД ∙ Н + Н + L-лактат + НАД+.


Эритманинг оптик зичлигини ультрабинафша нур соҳасида камайиши тарзида акс этувчи НАД∙Н концентрациясининг камайиши, АлАТ фаоллигига пропорционалдир.


Намуна таркибидаги эндоген пируват инкубацияни бошланиш даврида («лаг-даври») реагентда мавжуд бўлган ЛДГ ферменти таъсирида тез ва тўлиқ қайтариладики, бу ташхис натижаларига таъсир этмайди.


Текширилувчи модда: қон зардоби.
Аппаратлар: спектрофотометр, термостат, центрифуга, холодильник, қалинлиги 1 см ли кюветалар, 100 мл ҳажмли колбалар, 5 ва 10 мл ли пипеткалар, 0,1 мл ли микропипеткалар.


Керакли реактивлар



  1. Калий дигидрофосфат (КН2РО4).

  2. Калий гидрофосфат (К2НРО4 2О).

  3. Фосфатли буфер, 0,1 мол/л; рН = 7,4: 0,16 гр калий гидрофосфат ва 2,07 гр калий гидрофосфат 3 мол сувли тузидан олиб 40-60 мл сувда эритилади, рН ини текшириб, 100 мл ли ўлчов колбаси сув билан тўлдирилади. Музлатгичда сақлаш керак.

  4. L-альфа-аланин.

  5. Субстратли буфер эритма, 0,1 мол/л ли фосфатли буферда 0,63 мол/л L- аланин бўлган эритма. рН = 7,4; 5,62 гр L- аланин 80 мл 0,1 мол/л ли фосфатли буфер эритмасида эритилади, уни рН и текширилиб, 100 мл колбани сув билан тўлдирилади. Музлатгичда сақланганда 2 ой давомида рН доимийлиги сақланади.

  6. Қайтарилган β-никотинамидадениннуклеотид, иккинатрийли тузи, 15 мол/л (моляр экстинкция коэффициенти 340 нм да 5,6 102 м2 моль-1 дан кам эмас): 16 мг НАДН Na2 4H2O 1,5 мл сувда эритилади. Эритмани қора идишда, музлатгичда 2 хафта сақлаш мумкин.

  7. Ўювчи натрий (NaOH), 5 мол/л.

  8. α-кетоглутар кислота, 0,56 моль/л: 0,245 гр α-кетоглутар кислотаси 2,5 мл сувда эритилади, унга 0,5 мл 5 моль/л натрий ишқор эритмаси қўшилади. Агар α-кетоглутар кислотасини иккинатрийли тузи ишлатилса, унда 0,318 гр туз 3 мл сувда эритилади. Эритма музлатгичда сақланса 2 хафта давомида барқарор бўлади.

  9. Қуён ва чўчқа скелет мускулидан олинган лактодегидрогеназанинг 50% глицеринли суспензияси. Специфик каталитик фаоллиги 8 ммоль/(с л) дан юқори. Аралашмада: АсАТ < 0,01%, ГлДГ <0,003 %, АлАТ < 0,01 %. Ишчи эритмани тайёрлаш учун 45 мкл суспензияга 5 мл сув қўшилади. Эритмани музлатгичда сақланганда 3 ойгача турғун бўлади.

  10. Натрий хлорид, 154 ммоль/л (физиологик эритма). Ҳамма реактивларни бидистилят сувда тайёрлаш керак.




Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling