­Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 261 Kb.
bet10/20
Sana10.11.2023
Hajmi261 Kb.
#1765062
TuriПротокол
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
labaratoriya kitobcha

Биоматериалларни олиш. Шприц ёрдамида қуруқ центрифуга пробиркасига 2,0-3,0 мл қон венадан олинади. Қон 10 дақиқага қолдирилади, сўнгра эҳтиётлик билан игна ёрдамида пробирка деворларидан ажратилади. 1500 айл/мин билан 10 минут центрифугаланади. Қон зардоби алоҳида пробиркага олинади. Зардобни музлатилган ҳолатда 1 ой сақлаш мумкин. Ташхис учун 0,5 мл зардоб ишлатилади.


Ишни бориши тартиби. АлАТ фаоллигини аниқлаш учун иккита пробирка оламиз: №1 – тажриба, №2 – назорат. Тажриба ва назорат пробиркаларига 3 мл дан субстратли – буфер эритмасидан, 0,05 мл дан НАДН эритмасидан ва 0,1 мл дан ЛДГ суспензиясидан солинади. Тажриба пробиркасига 0,5 мл қон зардоби, назорат пробиркасига 0,05 мл 154 ммол/л NaCl эритмасидан қўшилади. Пробиркадаги эритмалар аралаштирилади ва 370С ли термостатга 10 дақиқага қўйилади. Сўнгра №1 ва №2 пробиркаларга 0,1 мл дан α-кетоглутар кислота эритмасидан қўшилади ва аниқ кўрсатилган вақт оралиғида (1, 2 ва 3 дақиқа), спектрофотометр ёрдамида тажриба ва назорат пробиркалари экстинкцияси сувга нисбатан 340 нм тўлқин узунлигида қалинлиги 1 см бўлган кюветада ўлчанади. Эритма ва зардоб ҳароратини аниқлашдан олдин, уларни бир хил ҳароратга етказиш керак. Тажрибадан олдин миқдорий нисбатлари 60 : 1 : 1 бўлган “субстрат-буфер, НАДН эритмаси ва ЛДГ” реактивлар аралашмасини тайёрлаш мумкин. Аниқлаш қуйидаги схема бўйича амалга оширилади (жадвал)


АлАТ фаоллигини аниқлаш



Реактивлар

Тажриба намуна, мл

Назорат намуна, мл

Намунадаги моддани охирги концентрацияси

Субстратли-буфер эритма

3,0

3,0

Фосфатли буфер,
80 ммоль/л

НАДН-эритма

0,05

0,05

500 ммоль/л

ЛДГ

0,1

0,1

0,18 ммоль/л

Қон зардоби



0,5



-



20 000 нмоль/(с л)

154 ммоль/л ли NaCl эритмаси



-



0,05




Аралаштирилиб 30 ёки 37 0С да 10 минут ушлаб турилади

α-кетоглутар кислота эритмаси

0,1


0,1


15 ммоль/л



Инкубациядан сўнг 60 сония (лаг-фаза) ўтгач, экстинкция ўлчанади ва секундомер ишга туширилади. Аниқ вақт оралиқларида (1, 2 ва 3 дақиқаларда) экстинкция ўлчанади (ёки қисқароқ, лекин бир хил оралиқ вақтларда).


Тажриба ва назорат намуналари сувга нисбатан 340 нм да 1 см қалинликдаги кюветада ўлчанади.



Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling