Биоматериалларни олиш. Шприц ёрдамида қуруқ центрифуга пробиркасига 2,0-3,0 мл қон венадан олинади. Қон 10 дақиқага қолдирилади, сўнгра эҳтиётлик билан игна ёрдамида пробирка деворларидан ажратилади. 1500 айл/мин билан 10 минут центрифугаланади. Қон зардоби алоҳида пробиркага олинади. Зардобни музлатилган ҳолатда 1 ой сақлаш мумкин. Ташхис учун 0,5 мл зардоб ишлатилади.
Ишни бориши тартиби. АлАТ фаоллигини аниқлаш учун иккита пробирка оламиз: №1 – тажриба, №2 – назорат. Тажриба ва назорат пробиркаларига 3 мл дан субстратли – буфер эритмасидан, 0,05 мл дан НАДН эритмасидан ва 0,1 мл дан ЛДГ суспензиясидан солинади. Тажриба пробиркасига 0,5 мл қон зардоби, назорат пробиркасига 0,05 мл 154 ммол/л NaCl эритмасидан қўшилади. Пробиркадаги эритмалар аралаштирилади ва 370С ли термостатга 10 дақиқага қўйилади. Сўнгра №1 ва №2 пробиркаларга 0,1 мл дан α-кетоглутар кислота эритмасидан қўшилади ва аниқ кўрсатилган вақт оралиғида (1, 2 ва 3 дақиқа), спектрофотометр ёрдамида тажриба ва назорат пробиркалари экстинкцияси сувга нисбатан 340 нм тўлқин узунлигида қалинлиги 1 см бўлган кюветада ўлчанади. Эритма ва зардоб ҳароратини аниқлашдан олдин, уларни бир хил ҳароратга етказиш керак. Тажрибадан олдин миқдорий нисбатлари 60 : 1 : 1 бўлган “субстрат-буфер, НАДН эритмаси ва ЛДГ” реактивлар аралашмасини тайёрлаш мумкин. Аниқлаш қуйидаги схема бўйича амалга оширилади (жадвал)
АлАТ фаоллигини аниқлаш
Реактивлар
|
Тажриба намуна, мл
|
Назорат намуна, мл
|
Намунадаги моддани охирги концентрацияси
|
Субстратли-буфер эритма
|
3,0
|
3,0
|
Фосфатли буфер,
80 ммоль/л
|
НАДН-эритма
|
0,05
|
0,05
|
500 ммоль/л
|
ЛДГ
|
0,1
|
0,1
|
0,18 ммоль/л
|
Қон зардоби
|
0,5
|
-
|
20 000 нмоль/(с ∙ л)
|
154 ммоль/л ли NaCl эритмаси
|
-
|
0,05
|
|
Аралаштирилиб 30 ёки 37 0С да 10 минут ушлаб турилади
|
α-кетоглутар кислота эритмаси
|
0,1
|
0,1
|
15 ммоль/л
|
Инкубациядан сўнг 60 сония (лаг-фаза) ўтгач, экстинкция ўлчанади ва секундомер ишга туширилади. Аниқ вақт оралиқларида (1, 2 ва 3 дақиқаларда) экстинкция ўлчанади (ёки қисқароқ, лекин бир хил оралиқ вақтларда).
Тажриба ва назорат намуналари сувга нисбатан 340 нм да 1 см қалинликдаги кюветада ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |