Ҳисоблаш:
Назорат тажрибасига тузатишни қуйидаги формула билан киритилади:
(∆Е / ∆t)таж – (∆Е / ∆t)наз = (∆Е / ∆t)корр.
Тажриба намунаси қийматлари кейинги ҳисоблашларда фойдаланилади. Ҳисоблаш қуйидаги тенглама ёрдамида аниқланади:
Фаоллик, моль / (с ∙ м3) = нмоль / (с ∙ л) ∙ 106 =
= Vр.а. / ε ∙ l ∙ V ∙ (∆Е / ∆t)корр.
Бу ерда:
Vр.а. – реакция аралашмаси ҳажми, мл.
корр – тажриба намунасини корректирланган қиймати
V – қон зардобининг ҳажми, мл;
t – реакция вақти, сек;
∆Е/∆t – 1 сониядаги экстинкциянинг ўзгариши.
l – кювета қалинлиги, (1 см)
ε – моляр коэффициент (5,6 ∙ 102 м2 ∙ моль-1 340 нм да)
∆Е – вақт оралиғидаги экстинкциянинг ўзгариши
Эслатма. Фермент фаоллигини аниқлашни микроусулда ҳам олиб бориш мумкин. Бунинг учун аниқлашдан олдин реактивлар аралашмаси тайёрланади, субстрат-буфер эритмаси, НАДН ва ЛДГ эритмалари 60 : 1 : 2 нисбатда олинади. Тажриба намунасига киради: эритмалар аралашмаси – 0,630 мл; қон зардоби – 0,10 мл; α-кетоглутар кислота – 0,02 мл. Аниқлаш худди макроусул схемаси бўйича амалга оширилади.
Услубни қадам-бақадам бажариш
Қуруқ тоза пробиркалар номерланади, тажриба намунаси - №1, назорат намунаси - №2.
№1 ва №2 пробиркаларга 3 мл дан субстрат-буфер эритмасидан қуйилади.
№1 ва №2 пробиркаларга 0,05 мл НАДН эритмасидан солинади.
№1 ва №2 пробиркаларга 0,1 мл ЛДГ суспензияси солинади.
Тажриба пробиркасига 0,5 мл қон зардобидан қўшилади.
Назорат пробиркасига 0,05 мл 154 ммол/л NaCl эритмасидан қўшилади.
Тажриба ва назорат пробиркаларидаги суюқликлар аралаштирилиб, 370С ли термостатга 10 минут қўйилади.
Инкубациядан сўнг №1 ва №2 пробиркаларга α-кетоглутар кислотасидан қўшилади.
Тажриба ва назорат пробиркаларидаги эритма экстинкцияси сувга нисбатан спектрофотометр қалинлиги 1 см бўлган кюветада 340 нм тўлқин узунлигида ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |