­Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 261 Kb.
bet12/20
Sana10.11.2023
Hajmi261 Kb.
#1765062
TuriПротокол
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
labaratoriya kitobcha

Клиник-диагностик аҳамияти. Клиник амалиётларда қондаги АсАТ ва АлАТ фаоллигини биргаликда аниқлаш кенг қўлланилмоқда; у жароҳатни чуқурлиги, патологик жараёнларни фаоллиги тўғрисида кўпроқ клиник ахборот беради; касаллик натижаларини олдиндан билишга имкон беради.
АлАТ ни қон зардобидаги миқдори: 5-30 ЕД/л; 5-30 ЕД/л 0,017 = 0,09 - 0,51 мккат/л; 0,1-0,68 мкмоль/соат мл.
АсАТ ни қон зардобидаги миқдори: 7-18 ЕД/л; 7-18 ЕД/л 0,017 = 0,12 -0,31 мккат/л; 0,1 – 0,45 мкмоль/соат мл.
Аминотрансферазаларнинг фаоллигини (АсАТ ва АлАТ) 1,5-5 марта ортиши юқори меёрий кўрсаткичларга нисбатан бўлса гиперферментемия, 6-10 марта ортиши ўртача даражали гиперферментемия, 10 мартадан кўп ортиши юқори гиперферментатив ҳолат ҳисобланади. Аминотрансфераза фаоллигини кўтарилиш даражаси цитолитик синдром белгисидан далолат беради, лекин бу аъзо функциясини тўғри ва чуқур бузилишини кўрсатмайди.
Миокард инфаркти холатида (МИ) қон зардобидаги АлАТ фаоллигини ортиши 50-70% ҳолатларда, асосан юрак мускулини кенг некроз ҳолатида намоён бўлади. АлАТ фаоллигини кўпроқ ортиши касалликни ўткир фазасида 130-150% гача, бу сезиларли даражада АсАТ дан орқада қолади, уни ортиши нормадан ўртача 450-500% ни ташкил этади.
Жигар касалликларида биринчи навбатда ва АсАТ га нисбатан АлАТ фаоллиги сезиларли даражада ўзгаради. Айниқса цитоплазмада АлАТ фаоллиги ўзгаради, унинг оқибатида ҳужайрадан тез чиқади ва қон оқимига қўшилади, шунинг учун АлАТ фаоллигини аниқлаш – ўткир гепатит диагностикасида АсАТ га нисбатан сезгир тест ҳисобланади.
АлАТ ва АсАТ фаоллиги А гепатитида сариқлик пайдо бўлишидан 10-15 кун илгари ортади, В гепатитида эса кўп ҳафта олдин ошади (кўрсатилган ферментлар фаоллиги бир вақтда, АлАТ эса кўп миқдорда ортади). Вирусли гепатитда АлАТ фаоллиги касалликни 2-3 хафтасида энг юқори кўрсаткичга кўтарилади. Яхши ҳолатда АлАТ фаоллиги 30-40 суткада меёрий ҳолатга келади, АсАТ эса 25-35 суткада. Аминотрансфераза фаоллигини қайтадан ортиши янги некроз ёки касаллик рецидивидан дарак беради. Аминотрансфераза фаоллигини ортиш даврини чўзилиши ёмон белги ҳисобланади, яъни ўткир яллиғланиш жараёнининг сурункали кўринишга ўтганлигини кўрсатади.
Қондаги АсАТ фаоллигини ортиши бир қатор касалликларда кузатилади, айниқса ушбу ферментга бой аъзо ва тўқималарнинг жароҳатланишида. Юрак мускулларини зарарланишида АсАТ фаоллигини кўпроқ ўзгариши кузатилади. 93-98% МИ билан касалланганларни қон зардобида бу ферментлар фаоллиги ортган бўлади.
Миокард инфарктида қон зардобида АсАТ фаоллиги 6-8 соатда, юқори фаоллик эса 24-36 соатда кузатилади ва меёрий ҳолатгача камайиши касалликнинг 5-6 кунига мос келади. МИда жароҳатланиш қисмини катталашиб бориши фаоллик ортишининг иккинчи циклини юзага келтиради. АсАТ фаоллигини ортиш даражаси патологик жараёндаги миокард массасини акс эттиради. Баъзан АсАТ фаоллиги МИни электрокардиографик белгилари пайдо бўлмай туриб ортади, уни камайиши эса касалликни 3-4 кунларидан кейин бошланади. МИ ҳолатида АсАТ фаоллиги қонда 2-20 марта ортиб кетиши мумкин.
Стенокардияда АсАТ фаоллиги қоида бўйича меёрда сақланиб қолади. Аммо бир қатор муаллифларнинг таъкидланишига АсАТ фаоллигини ортиши коронар етишмаслигини оғир шакли ҳуружидан кейинги 24 соатда ва меёрийлашиши ҳуруждан кейинги 2-чи, кўпроқ 3 кунида ҳамда пароксизмал тахикардияни сурункали ҳуружида кузатилади.
АсАТ фаоллиги яна ўткир гепатитда ва гепатоцитларнинг бошқа оғир жароҳатланишида ортади. Аста секин ортиши механик сариқликда, жигар метастази ва цирроз билан оғриган беморларда кузатилади. Де Ритис коэффициенти, яъни АсАТ/АлАТ га нисбати меёрда 1,33 га тенг, жигар касалликларида бу қийматдан кам, юрак касалликларида эса 1,33 дан юқори.
Ўткир вирусли гепатитларни ҳамма шаклида, оғир холатдан ташқари, де Ритис коэффициенти 0,55 дан 0,65 гача ўзгаради, касалликнинг оғир ҳолатларида бу коэффициент ўртача 0,83 ни ташкил этади, у АсАТ фаоллигини сезиларли даражада ортишини кўрсатади. Касалликларни дифференциал ташхис нуқтаи назаридан ушбу коэффициентнинг аҳамияти шундаки, жигарнинг алкоголли жароҳатланишида, унинг вирусли жароҳатланишига қарама-қарши, АсАТнинг фаоллигини имтиёзли ортиши характерлидир (де Ритис коэффициенти 2 дан ортади).



  1. Сийдикчилни биологик суюқликларда аниқлаш усули




Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling