Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Ҳисоблаш Сийдикчил (мол/л) =15∙ Изоҳ
Download 261 Kb.
|
labaratoriya kitobcha
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хафвсизлик қоидалари.
- Тиббий ёрдам кўрсатиш.
- Қолдиқларни йўқотиш.
- Тиббий диагностик аҳамияти.
Ҳисоблаш
Сийдикчил (мол/л) =15∙ Изоҳ Сийдик дистилланган сув билан 1+99 (натижа х 100) қилиб аралаштирилади. Сийдикчил миқдори 33 моль/л дан кўп синамалар қайта 1+1 (натижа х 2) қилиб сув билан қайта аралаштирилади. Хафвсизлик қоидалари. 1-реактив кучли заҳарли модда ҳисобланувчи натрий азиди (12,5%), психотропик модда – натрий диэтилбарбитураит (20%) сақлайди. 3-реактив заҳарли модда - натрий нитропруссиди (100%) сақлайди. 4-реактив ўювчи модда – натрий гидроксид (12%) сақлайди. Ишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак, овқатланиш, ичиш ва чекиш тақиқланади, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак. Тиббий ёрдам кўрсатиш. Организм ичига модда кирганида 0,5 л сув ичиш керак. Кўзга тушганида улар энг камида 10 мин давомида сувда ювилади. Терига тушганида оқар сув билан ювилади. Жабрланувчига ихтисосланган тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур. Қолдиқларни йўқотиш. Барча синамалар инфекцияланган материал бўлиши мумкин деб ҳисобланади ва касалхона ички қоидаларига риоя қилган ҳолда реактив қолдиқлари билан йўқотилади. Қоғозли ўрам макулатурага берилади, чайилган идишлар махсус сараланган ахлатга ташланади. Тиббий диагностик аҳамияти. Қонда сийдикчил концентрациясининг пасайиши алоҳида диагностик аҳамиятга эга эмас, у глюкоза киритилгандан сўнг, оқсиллар катаболизми сусайганда, ортган диурезда, гемодиализдан кейин (масалан, заҳарланишда), оч қолишда, буйрак етишмовчилигида кузатилади. Қонда сийдикчил концентрациясининг ортишига сабаб бўладиган 3 сабаб ажратилади: буйрак усти, буйрак ва буйрак ости азотемияси. буйрак усти (маҳсулот) азотемияси организмда азот қолдиқлари пайдо бўлишининг кўпайиши билан ифодаланади. Бу турдаги азотемия кўп миқдорда оқсил сақловчи маҳсулотларини еганда, оқсиллар катаболизми яққол кучайиши фонида кечаётган турли хил яллиғланишларда, қусиш, диарея ва бошқалар натижасида сувсизланганда кузатилади. Бундай ҳолатда ортиқча сийдикчил буйраклар орқали йўқотилади. Қон зардобида сийдикчил миқдори ортишининг узоқ сақланиши (8,3 ммол/л дан юқори) буйрак етишмовчилиги деб баҳоланади. Қонда сийдикчил концентрациясининг ортиши буйракларнинг айириш вазифаси бузилганда кўп учрайди. Буйрак азотемиясини қуйидаги патологиялар келтириб чиқаради: Ўткир ва сурункали гломерулонефритларда сийдикчил концентрациясининг ортиши кам учрайди ва у қисқа муддатли; сурункали гломерулонефритда сийдикчил концентрацияси ўзгариши мумкин, касаллик кучайганида ортиб, сусайганида тушиши мумкин. Сурункали пиелонефритлар; бундай касалларда сийдикчил концентрациясининг ортиши нефросклерозга ва буйраклардаги яллиғланиш жараёнларига боғлиқ. Симоб тузлари, гликоллар, дихлорэтан ва бошқа заҳарли моддалар билан заҳарланиш оқибатида келиб чиққан нефросклерозлар. Узоқ эзилиш синдроми (краш-синдром); қонда сийдикчил концентрацияси жуда юқори бўлади, бу оқсилларнинг парчаланишини ортиши фонида сийдикчил чиқарилишининг ушланиб қолиши билан тушунтирилади. Хафвли кечувчи артериал гипертензия. Гидронефроз, ёққол ифодаланган поликистоз, буйрак сили. Амилоидли ёки амилоид-липоидли нефроз; бундай касалларда қонда сийдикчил концентрацияси фақатгина касалликнинг охирги босқичларида кузатилади. Ўткир буйрак етишмовчилиги (ЎБЕ); кўп ҳолларда қонда сийдикчил концентрацияси юқори даража (133,2-149,8 ммол/л) га етади. ЎБE билан касалланган беморларда сийдикчил миқдорининг ошиб бориш қиймати муҳим аҳамиятга эга. Касаллик асоратланмаган холларда қонда сийдикчил концентрацияси 5-10 ммол/л∙сут га кўтарилади, инфекция ёки кучли травмада 25 ммол/л∙сут га етади. Буйрак ости азотемияси ретенцион азотемияга киради ва сийдикни сийдик йўлларидаги қандайдир тўсиқлар сабабли (тош, ўсма, хусусан аденома ёки простата раки) чиқарилиши тўхтаб қолганда юзага келади. Сийдик билан сийдикчил чиқарилишининг камайиши ўсиш даврида, ҳомиладорликда, овқатда оқсиллар миқдори кам бўлганда кузатилади. Клиника амалиётида сийдикда сийдикчилни аниқлаш организмда анаболизм ва катаболизм жараёнлари ҳолатини назорат қилиш учун ишлатилади. Бу катта аҳамиятга эга, айниқса оғир ҳолатдаги энтерал (зондли) ва парентерал овқатланувчи реанимацион касалларда муҳим аҳамиятга эга. Беморда қайси жараёнлар устунлигини аниқлаб (сийдик билан сийдикчил чиқарилишининг ортиши манфий азот балансидан, камайиши эса мусбат азот балансидан далолат беради), беморга кераклича оқсил препаратлари миқдорини ҳисоблаш керак. Мусбат азот баланси жигар касалликларида, буйраклар вазифаси бузилганда (бир вақтда қонда сийдикчил концентрацияси ортади), анаболик таъсир қилувчи гормонлар (ўсиш гормони, тестостерон, инсулин ва бошқалар) қабул қилганда кузатилади. Манфий азот баланси қалқонсимон без гиперфункциясида операциядан кейинги даврдаги беморларда кузатилади. Download 261 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling