­Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 261 Kb.
bet16/20
Sana10.11.2023
Hajmi261 Kb.
#1765062
TuriПротокол
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
labaratoriya kitobcha

Референт катталиклар
Қон зардоби (ммол/л) 2,61 – 8,35
Суткалик сийдик (ммол) 330 – 590
Референт катталикларнинг келтирилган чегараси тахминийдир. Ҳар бир лабароторияга учун нормал катталикларнинг чегарасини белгилаб олиш тафсия этилади.


Сийдикда сийдикчил миқдорининг нормаси:
азот нормаси – 12 – 17гр/сутка
сийдикчил мидори – 25-35 гр/сутка ёки 330 – 590 ммол/сутка


Қон зардобида сийдикчил миқдори нормаси:
катталарда: 2,61 – 8,35 (ммол/л)
болаларда: 1,8-6,4 (ммол/л)

5. Қонда билирубин миқдорини аниқлаш усули


АКСЕЛЕРАТОР ИШТИРОКИДА ДИАЗОРЕАКЦИЯ ЁРДАМИДА АНИҚЛАШНИНГ УНИФИКАЦИЯЛАНГАН УСУЛИ
(ЕНДРАССИК – КЛЕГГОРНА – ГРОФ УСУЛИ)

Билирубин – ретикуло-эндотелиал тизими ҳужайраларида эритроцитларнинг табиий парчаланиши натижасида хосил бўлган эркин гемоглобиннинг ферментатив оксидланишидан пайдо бўлган махсулотдир (гем парчаланишининг охирги махсулоти), у ўт кислоталари гуруҳига киради. Билирубин – токсик модда, чунки билирубин молекуласи гидрофоб бўлиб, гемато-энцефалик тўсиқ орқали бош мия ҳужайраларига ўтиши мумкин. Жигарда глюкурон кислоталари билан конъюгатлар хосил қилиш орқали билирубин зарарсизлантирилади. Гепатоцитларда синтезланган билирубин-диглюкуронид ўт билан ошқозон-ичак трактига экскрецияланадики, бу ерда у конъюгатлардан озод бўлиб, уробилиногенгача қайтарилади, кейин стеркобилиногенга айланади, ва шу шаклда организмдан чиқарилади.


Қонда билирубиннинг 2 фракцияси мавжуд: конъюгацияланмаган (қонда умумий миқдорнинг 75% ни ташкил қилади, гидрофоб, альбумин билан боғланган, жигарда зарарсизлантирилмаган, «билвосита», сийдик билан чиқарилмайди) ва конъюгацияланган (умумий миқдорнинг 25% ни ташкил қилади, гидрофил, кам токсик, глюкурон кислотаси билан боғланган, «бевосита», қонда концентрацияси ортганда сийдикда пайдо бўлади), ҳар икки билирубиннинг суммаси умумий билирубинни ташкил қилади.
Усулнинг таснифи. Билирубинни миқдорий аниқлаш усулининг асосида унинг Эрлих диазоаралашмаси билан азобирлашуви ётадики, бунинг натижасида хосил бўлган азобилирубин ҳисобига тўқ қизил ранг пайдо бўлади. Кучли нордон муҳитда НCl таъсирида билирубиннинг тетрапиррол боғи узилади ва иккита дипиррол хосил бўлади, улар диазобензосульфон кислотаси билан диазотирланиб, азобилирубинни хосил қилади. Азобилирубин концентрацияси фотоколориметрик аниқланади. Билирубиндиглюкуронид диазоаралашма билан бевосита таъсирлашади, эркин билирубин эса азобирлашув реакцияси кечаётган кучли нордон муҳитда барқарор эмас, шунинг учун кофеин, ёки спирт, сийдикчи, ацетат, натрий бензоати каби стабилизатор мавжуд бўлишини талаб қилади.

Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling