­Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Жиҳозлар: кимёвий пробиркалар, бюреткалар, 1,0 ва 10 мл ли пипеткалар. Ишнинг бориши


Download 261 Kb.
bet18/20
Sana10.11.2023
Hajmi261 Kb.
#1765062
TuriПротокол
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
labaratoriya kitobcha

Жиҳозлар: кимёвий пробиркалар, бюреткалар, 1,0 ва 10 мл ли пипеткалар.
Ишнинг бориши. 2 та пробиркага реактивлар схемада келтитрилгандек солинади.



Ингредиентлар

Тажриба намунаси, мл

Умумий билирубин

Боғланган билирубин

Қон зардоби

0,5

0,5

Кофеин реактиви

1,75

-

Натрий хлориди эритмаси

-

1,75




5 мин тургач, ФЭК да кўрилади (Е1)

Диазоаралашма - 0,25

Диазоаралашма

Диазоаралашма - 0,25

5 мин тургач, ФЭК да кўрилади (Е3)




Хона ҳароратида 20 минут туради







ФЭК (Е2)




Боғланган билирубинни аниқлаш учун ўлчаш диазоаралашма қўшилгач, 5 – 10 минутдан сўнг ўтказилади, чунки узоқ туриб қолганда боғланмаган билиру­бин реакцияга киришади. Умумий билирубинни аниқлаш учун намунани ранг ривожланиши учун 20 мин ушлаб, кейин фотометрда аниқланади. Янада узоқ турганда ранг ўзгармайди.


Ўлчовни сувга қарши 0,5 см қалинликдаги кюветада 500-560 нм тўлқин узунлигида (яшил светофильтр) олиб борилади.
Ҳисоблашни калибровка чизиғи ёрдамида олиб борилади. Умумий ва боғланган билирубин миқдори аниқланади.
Ҳисоблаш алгоритми.
А = назорат = Е1 0,9
Б = умумий билирубин = Е2 А
В = бевосита билирубин = Е3 А
Г = билвосита билирубин = Б* В*
Б* ва В* ларни калибровка чизиғидан топамиз.


Калибровка чизиғини тузиш.
1. Билиру­биннинг асосий эритмаси: 50 мл ҳажмли колбада 40 мг билирубин 30-35 мл 0,1 моль/л натрий карбонати Na2СО3 эритмасида эритилади. Қуйқа хосил бўлишига йўл қўйилмаган холда, яхшилаб аралаштирилади. 0,1 моль/л Na2СО3 эритмаси билан 50 мл гача олиб борилади ҳамда бир неча марта аралаштирилади. Эритма тайёрлангандан сўнг фақат 10 минут ичидагина барқарордир. Ундан кейин эса билирубин оксидлана бошлайди.

2. Билирубиннинг ишчи эритмаси: соғлом одамнинг 13,9 мл янги гемолизга учрамаган қон зардобига янги тайёрланган билирубиннинг асосий эритмасидан 2 мл ва 0,1 мл 4 моль/л сирка кислотаси эритмаси қўшилади. Яхшилаб аралаштирилади. Бунда карбонат ангидриди гази пуфакчалари ажралади. Ишчи эритма бир неча кун давомида барқарордир. Ушбу эритма уни тайёрлаш учун олинган зардобдагига нисбатан аниқ 100 мг/л ёки 171 мкмоль/л кўпроқ билирубин сақлайди.


3. Ушбу зардобда мавжуд бўлган билирубин миқдорини ҳисоблашда чиқариб ташлаш учун, фотометрда ўлчанаётганда калибровка намуналари экстинкциясидан мос равишда эритилган компенсацион эритма экстинкциялари кўрсаткичлари олиб ташланади. Компенсацион суюқлик тайёрлаш учун билирубиннинг калибровка эритмалари тайёрланганда ишлатилган ўша зардобнинг 13,9 мл 2 мл 0,1 моль/л карбонат натрий эритмаси ва 0,1 мл 4 моль/л сирка кислотаси эритмаси билан аралаштирилади.


4. Калибровка чизиғини чизиш учун билирубинни турли миқдорини сақланган бир қатор эритмалар тайёрланади. Тайёрланган эритмаларга 1,75 мл кофеин реактиви ҳамда 0,25 мл диазоаралашма қўшилади. Агар хиралашиш юзага келса, 30% ли ўювчи натрийдан 3 томчи томизиш мумкин. Ўлчовни, тажриба намуналарида ўтказилгани каби, 20 дақиқадан сўнг олиб борилади. Компенсацион суюқликдан, калибровка эритмаларига мос равишда, эритмалар тайёрланади (пастда кўрсатигани каби) ва кейин калибровка намуналари каби ўлчов ишлари олиб борилади.





Пробирка №

Билирубиннинг ишчи эритмаси, мл

Натрий хлоридининг изотоник эритмаси, мл

Намунада билирубин миқдори

Қон зардобида билирубина концентрацияси, мкмоль/л

мг

мкмоль

1
2
3
4
5

0,05
0,1
0,15
0,2
0,25

0,45
0,4
0,35
0,3
0,25

0,005
0,01
0,015
0,02
0,025

0,00855
0,0171
0,02565
0,0342
0,04275

17,1
34,2
51,3
68,4
85,5




Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling