- ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
- 5410500-ҚХМС ВА ДИТ, 5411100-ДЎЕ ВА ҚИТ таълим йўналишлари талабалари учун агрокимё фанидан
- Маъруза: Азотнинг ўсимликлар ҳаётидаги аҳамияти ва азот баланси
Режа - Маъруза: Азотнинг ўсимликлар ҳаётидаги аҳамияти ва азот баланси
- Азотнинг ўсимлик метоболизмидаги аҳамияти
- 2. Тупроқ таркибида азот миқдори ва шакллари
- 3. Азот етишмаслиги белгилари
- 4. Табиатда азотнинг айланиши
- ,
- Азот элементининг ўсимлик ҳаётидаги ахамияти
-
- Ўсимлик таркибидаги азот миқдори ўзгарувчан бўлиб, ўсимлик тури, ўсимликнинг органи, вегетация даври, иқлим ва тупроқ шароитига қараб ўзгаради, аммо илмий ишлар ва кўп изланишлар натижасида ҳар бир ўсимлик таркибида, унинг органлари ва вегетация даврига қараб оптимал миқдорлар маълум.
- Шу миқдордан оз бўлса, ўсимликка азотли ўғитлар бериш шарт. Ўсимликлар диагностикаси (амалий дарсда ўтилади) ёрдамида ўсимлик ширасини таркибида азот миқдорига қараб ўғитларга бўлган талабини аниқлаш мумкин.
- Ўсимликнинг ташқи кўриниши (слайдларга қараб тушунтириш) ранги оқариши ёки сарғайиши, барглар сўлиши, оч тусли яшил ранг пайдо бўлиши, ўсув нуқталарининг сўлиши, поясини ингичкалиги, туплар, шохлар сонини камайиши, барглар сони ва сатҳи камайиши, тугунлар ораси қисқариши, гуллар сони камайиши, гул ва ҳосил тўқилиши, (ҳар бир ўсимлик учун кўрсатгичлар алоҳида).
- Азот кўп миқдорда берилганда ҳам ташқи кўриниши ўзгаради (тўқ яшил ранг баргларнинг четлари куйиши ва хоқазо).
- Тупроқ таркибида азот миқдорини аниқлаш NН4 реактиви ёрдамида ёки NО3 Грандваль усулида аниқланади. Ҳар бир ўсимлик учун тупроқда ҳар хил миқдор оптимал ҳисобланади.
- Азот цитоплазманинг ва ҳужайра ядросининг асосий таркибий қисми бўлган оқсиллар, нуклеин кислоталар (РНК- рибонуклеин, ДНК- дезоқсирибонуклеин), хлорофилл, ферментлар, фосфатидлар, фосфалипидлар кўпчилик витаминлар ва ўсимликда моддалар алмашиниш жараёнларида муҳим аҳамиятга эга бўлган бошқа органик бирикмалар таркибига киради.
- Д.Н.Прянишников азотнинг ўсимликлар ҳаётидаги вазифасини илмий жиҳатдан ўрганиб, "Азотсиз оқсил модда пайдо бўлмайди, оқсил моддаларсиз протоплазма вужудга келмайди, демак ҳаёт ҳам бўлмайди" деган эди.
- Ўсимликларнинг озиқланиши учун нитрат кислота ва аммоний тузлари азотнинг асосий манбаи ҳисобланади. Ўсимликлар тупроқ эритмасида ва алмашиниб сингдирилган ҳолатда бўлган NО3 аниони ва NН4 катионларни ўзлаштирадилар.
- Ўсимликка ўтган азотнинг минерал шакллари мураккаб ўзгаришлар циклига учрайди ва ниҳоят органик азотли бирикмалар - аминокислоталар, амидлар ва оқсиллар таркибига киради.
- Нитратлар ўсимликда босқичма босқич бир нечта ферментлар таъсирида аммиакгача қайтарилади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |