Гулистон 2019 табиий фанлар факультети


НNО3 ---- НNО2---- (НNО)2------ NН2ОН- - - - - - - - - - -NН3


Download 15.29 Kb.
bet2/2
Sana29.03.2023
Hajmi15.29 Kb.
#1306125
1   2
Bog'liq
7-мавзу

НNО3 ---- НNО2---- (НNО)2------ NН2ОН- - - - - - - - - - -NН3
  • Нитрат нитрит гипонитрит гидроқсиламин аммиак
    • Таркибида молибден, мис, темир ва марганец микроэлементлари бўлган нитратредуктаза, гипонитритредуктаза, гидроқсиламин редуктаза ферментлари иштирокида қуйидаги реакциялар рўй беради.
      • НNО3 + Н2 нитратредуктаза НNО2 + Н2О
      • 2НNО2 + 2Н2 нитритредуктеза (НNО)2 + 2Н2 О
      • (НNО)2 + 2Н2 гипонитритредуктаза 2NН2 ОН
      • NН2 ОН + Н2 гидроқсиламиноредуктаза NН3 + Н2О
    • Нитратлар ўсимликлар учун заҳарсиз ва улар тўқималарда кўп миқдорда тўпланиши мумкин. Бу ҳолат фотосинтез жараёни суст, ўсимлик таркибида углевод ва ферментлар камлиги туфайли нитратларни аммиаккача тикланиши ҳамда аминокислоталар ва оқсиллар оз ҳосил бўлиши натижасида учрайди. Ўсимлик таркибида, айниқса маҳсулот таркибида (сабзавот, лавлаги, полиз, ем-хашак) нитратларни кўп миқдорда тўпланиши инсон ва қишлоқ хўжалик ҳайвонлари учун заҳарли.
    • Шунинг учун маҳсулотлар таркибида нитратларни миқдори чекланган. (Ҳалқаро соғлиқни сақлаш жамияти томонидан). Шуни инобатга олиш керакки, ўсимлик таркибида органик моддалар ҳосил бўлиши учун сарфланмаган аммиак миқдорини ошиши ўсимлик учун, айниқса ёш ниҳоллар учун ўта зарарли ва хавфли. (Ўсимлик сўлиши, қуриши). Шунинг учун айниқса, вегетациянинг бошлаиғич фазаларида катта миқдорда аммонийли тузлар бериш мумкин эмас).
    • Ўзбекистон тупроқлари таркибидаги умумий азотнинг миқдори, фоиз ҳисобида
    • Тупроқлар
    • Тупроқ қатлами, см
    • 0 - 20
    • 30 - 50
    • 75 – 100
    • Бўз тупроқ
    • 0,04-0,07
    • 0,03-0,04
    • 0,02-0,04
    • Эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқ
    • 0,08-012
    • 0,04-0,05
    • 0,02-0,04
    • Тўқ тусли бўз тупроқ
    • 0,08-012
    • 0,03-0,05
    • 0,02-0,03
    • Тўқ тусли ўтлоқ тупроқ
    • 0,20-0,50
    • 0,08-0,20
    • 0,02-0,05
    • Эскидан суғориладиган ўтлоқ тупроқ
    • 0,10-015
    • 0,04-0,06
    • 0,02-0,04
    • Азотли ўғитларни танлаш, нормасини аниқлаш, бериш муддатларини ва усулларини тўғри танлаш учун азотли моддаларнинг табиатда айланиши ва тупроқда ўзгаришини билиш зарур.
    • Тупроқ таркибидаги азотнинг умумий заҳираси ва ўсимлик ўзлаштирадиган азотли бирикмалар миқдори доимий равишда ўзгариб туради. Ўзгаришнинг сабаблари:
    • 1. Ўсимлик ўзлаштириши
    • 2. Тупроқ таркибидаги ҳар хил микробиологик жараёнлар таъсирида азотнинг молекуяр азотга ва аммиак ҳолида ҳавога учиб кетиши
    • 3.Суғориш натижасида пастки қатламларга ва сизот сувларига ювилиб кетиши
    • 4. Эрозия натижасида ювилиши
    • 5. Биологик ва кимёвий жараёнлар натижасида минерал азотнинг гумин моддалар таркибига ўтиши
    • 6. Аммонийли қайтармас сингдирилиши.
    • Тупроқ таркибида умумий ва ҳаракатчан азотнинг кўпайиши ҳам ҳар хил жараёнлар таъсирида ўтади.
    • 1. Атмосферадан қўшилиши
    • 2. Ўсимликлар қолдиқлари ва маҳаллий ўғитлар билан тупроқда кўпайиши
    • 3. Симбиотик ва эркин азотофиксация таъсирида кўпайиши
    • 4. Тупроқдаги органик моддалар таркибидаги азотнинг минерал ҳолатига ўтиши.
    • Ўсимликларнинг азотга талаби ўсимлик биологи ўсиш ва ривожланиш даври, тупроқ таркибида ўсимликка лаёқатли азот моддаларнинг миқдорига боғлиқ. Азотли ўғитларга талабини бир нечта йўл билан аниқлаш мумкин.
    • 1. Ўсимлик таркибидаги азот миқдори
    • 2. Ўсимлик ширасини таркибидаги азот миқдори (концентрацияси)
    • 3. Ўсимликнинг ташқи кўриниши
    • 4. Тупроқ таркибидаги NН4 + ва NО3- азотнинг миқдори.
    • Ўсимлик таркибидаги азот миқдори ўзгарувчан бўлиб, ўсимлик тури, ўсимликнинг органи, вегетация даври, иқлим ва тупроқ шароитига қараб ўзгаради, аммо илмий ишлар ва кўп изланишлар натижасида ҳар бир ўсимлик таркибида, унинг органлари ва вегетация даврига қараб оптимал миқдорлар маълум.
    • Шу миқдордан оз бўлса, ўсимликка азотли ўғитлар бериш шарт. Ўсимликлар диагностикаси (амалий дарсда ўтилади) ёрдамида ўсимлик ширасини таркибида азот миқдорига қараб ўғитларга бўлган талабини аниқлаш мумкин. Ўсимликнинг ташқи кўриниши (слайдларга қараб тушунтириш) ранги оқариши ёки сарғайиши, барглар сўлиши, оч тусли яшил ранг пайдо бўлиши, ўсув нуқталарининг сўлиши, поясини ингичкалиги, туплар, шохлар сонини камайиши, барглар сони ва сатҳи камайиши, тугунлар ораси қисқариши, гуллар сони камайиши, гул ва ҳосил тўқилиши, (ҳар бир ўсимлик учун кўрсатгичлар алоҳида).

    Download 15.29 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling