­Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 261 Kb.
bet2/20
Sana10.11.2023
Hajmi261 Kb.
#1765062
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
labaratoriya kitobcha

Ўқув услубий қўлланма ТошПТИ Мук мажлисида тасдиқланган
____ ________2015 йил, баённома №10


М У Қ А Д Д И М А

Лаборатор тадқиқотларни ўтказиш ҳамда олинган натижаларнинг таҳлили жуда ҳам нозик иш ҳисобланади. Аниқ ахборот олиш учун тадқиқот учун олинадиган материални йиғиш, уни консервациялаш ҳамда тадқиқот ўтказишгача бўлган даврда сақлаш қоидаларига сўзсиз риоя қилиш шарт. Табиийки, бунда яна ўлчов ҳамда дозаловчи асбобларнинг аниқлиги, лаборатор идишларнинг тозалиги, лаборатор муолажаларни ўтказишдаги синчковлик ҳам муҳимдир. Шундай қилиб, врачлар ҳамда ҚВП лаборатория ходимлари лаборатор тадқиқотларни ўтказиш сифатидан ва натижаларнинг референт мезонларга қиёслаган ҳолдаги таҳлилидан бирдай манфаатдор бўлишлари керак.


Муаллифлар, услубларни бажаришдаги аниқ йўриқнома ҚВП врачлари учун лаборатор тадқиқотларни тўғри ўтказишда яхши кўмак бўлади, деб умид қиладилар.
Мазкур ўқув-услубий қўлланма тиббиёт ОЎЮларининг педиатрия ва тиббий-педагогика факультетларининг 2 босқич талабалари учун “Биологик кимё” курсини ўрганиш учун асосий адабиёт ҳамда ҚВП врачлари учун амалий қўлланма сифатида мўлжалланган.
Қўлланмада қишлоқ врачлик пунктларида ўтказилиши шарт бўлган клиник-лаборатор ташхисларнинг асосий усуллар келтирилган. Клиник-лаборатор ташхисларнинг бундай жамланмаси 13 рақамли илова “ҚВП лаборанти ўтказадиган лаборатор тадқиқотлари рўйхати”га асосан ажратиб олинди (ЎзР ССВ нинг 07.05.2009 йилдаги “Қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини ташкиллаштиришни такомиллаштириш ҳақида”ги 80 рақамли буйруғи). Ўқув-услубий қўлланма назарий материал блокини, лаборатор ишни қадамма-қадам бажариш тартибини, норматив кўрсаткичларни ҳамда параметр қийматларини клиник-диагностик таҳлилини ўз ичига олади.
ҚОН ГЕМОГЛОБИНИ МИҚДОРИНИ УНИФИКАЦИЯЛАНГАН ГЕМИГЛОБИНЦИАНИД УСУЛИ БИЛАН АНИҚЛАШ

Гемоглобин – эритроцитларнинг асосий функциясини, яъни тўқималарни кислород билан таъминлашни амалга оширувчи оқсилдир. Гемоглобин хромопротеидларга киради ҳамда глобина (оқсил қисм) ва гемдан (простетик гуруҳ – протопорфирин IX нинг темир билан бирлашмаси) иборат. «Умумий гемоглобин» термини аслида соғлом одамлар қонида мавжуд бўладиган ёки патологияда пайдо бўлувчи гемоглобиннинг турли шакллари йиғиндисига таъалуқлидир. Уларга қуйидагилар киради:



  • Қайтарилган гемоглобин (Hb), синонимлари: гемоглобин (Hb++), феррогемоглобин (Hb4);

  • оксигемоглобин [HbO2 ёки (HbO2)4];

  • метгемоглобин (MetHb), синонимлари: гемиглобин (Hb+++), ферригемо-глобин (Hb4 +3);

  • карбоксигемоглобин (HbCO), синоними – карбонмоноксигемоглобин (HbCO)4;

  • сульфгемоглобин (SHb), синоними – вердоглобин S;

  • гемиглобинцианид (HiCN), синоними – цианметгемоглобин (CNMetHb);

  • нитрозогемоглобин (HbNO);

  • нитрозобензолгемоглобин (HbNB);

  • метгемальбумин (MHAlb).

Соғлом одамлар қонида асосан оксигемоглобин ва қайтарилган гемоглобин, ҳамда кам миқдорда мет- ва карбоксигемоглобинлар учрайди.
Қонда гемоглобин миқдорини аниқлашнинг турли усуллари мавжуд. Энг кенг тарқалган усуллардан Сали усули ҳисобланади, унинг кенг тарқалишига сабаб – бу унинг оддийлиги ва тез амалга оширилиши натижасидир. Аммо ушбу усулнинг хатолиги ±30% ни ташкил қилади. Шунинг учун бу усул қонда гемоглобин миқдорини аниқлаш учун тавсия этилмайди. Хозирги вақтда гемоглобин миқдорини аниқлашнинг унификацияланган усули сифатида гемиглобинцианид усули қабул қилинган.

Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling