­Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Қонда гемоглобин миқдорини аниқлашнинг унификацияланган гемиглобинцианид усули (1974)


Download 261 Kb.
bet3/20
Sana10.11.2023
Hajmi261 Kb.
#1765062
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
labaratoriya kitobcha

Қонда гемоглобин миқдорини аниқлашнинг унификацияланган гемиглобинцианид усули (1974).
Усулнинг принципи. Гемоглобинни калий ферроцианиди (қизил қон тузи) билан метгемоглобингача (гемиглобингача) оксидланади; хосил бўлган махсулот - цианметгемоглобин (гемиглобинцианид) ацетонциангидрин билан бўялиб, колориметрик аниқланади.
Реактивлар.

  1. Трансформацияловчи эритма:

ацетонциангидрин – 0,5 мг;
калий ферроцианиди – 0,2 г;
натрий гидрокарбонати – 1 г;
дистилланган сув – 1 л гача.

Трансформацияловчи эритма қўлда тайёрланганда квалификацияси “хч” дан паст бўлмаган реагентларни ишлатиш зарур. Эритма сариқ рангда бўлиб, тиниқдир. У рангсизланганда ёки чўкма хосил бўлганда эритмани ишлатиб бўлмайди. Хона хароратида қора рангли идишда сақланганда 3 ой давомида барқарордир (музлатиш мумкин эмас).



  1. Гемиглобинцианиднинг калибровка учун эритмаси. Гемиглобинцианиднинг концентрацияси кўрсатилган фирмаларнинг стандарт эритмаларини ишлатиш зарурдир. Стандарт эритмаларни ёруғликдан ҳимоя қилган холда холодильникда сақланади (музлатиш мумкин эмас). Тўғри холда сақланганда улар бир йил давомида ишга яроқлидир.

Махсус қурилмалар. Фотоэлектроколориметр ёки спектро-фотометр.
Аниқлашнинг йўли. Пробиркадаги 5 мл трансформацияловчи эритмага 0,02 мл қон қўшилади (эритилиш даражаси 251 марта). Пробиркадаги аралашма яхшилаб аралаштирилиб, 10 минутга қўйиб қўйилади. Экстинкцияни фотоэлектроколориметрда 500-560 нм (яшил светофильтр) тўлқин узунлигида ёки спектрофотометре 540-545 нм тўлқин узунлигида қалинлиги 1 см ли кюветада назорат синамасига (5,02 мл трансформацияловчи эритма) қарши кўрилади. Айнан шу шароитда стандарт эритма ҳам кўрилади.
Гемоглобин миқдорини қуйидаги формула орқали аниқланади:

Hb (г%) = Еўлчст ∙ С ∙ К ∙ 0,001,


Бу ерда Еўлч – ўлчанаётган синама экстинкцияси; Ест –стандарт эритма экстинкцияси; С – гемиглобинцианиднинг стандарт эритмадаги концентрацияси, мг%; К – қоннинг эритилиш коэффициенти; 0,001 – мг/100 мл дан г/100 мл га ўтиш коэффициенти.


Ҳисоблашда гемиглобинцианиднинг стандарт эритмаси асосида қурилган калибровка графигини ҳам ишлатиш мумкин. Бунда ўлчаш ўтказилаётганда стандарт эритмани ишлатиш шарт эмас (шунга қарамай вақт-вақти билан аниқлаш йўлини назорат қилиб туриш учун, маълум концен трацияли назорат синамасини қўйиб турган маъқул). Калибровка графигини қуриш учун эритмаларни тайёрлашнинг қуйидаги схемасини ишлатган маъқул:



пробиркалар


Стандарт эритма, мл

Трансформацияловчи эритма, мл

Қонда гемоглобин миқдори, г%

1

-

6

Назорат

2

2

4

5

3

4

2

10

4

6

-

15

«Назорат» синамасига қарши ўлчанади (пробирка № 1).

Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling