­Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 261 Kb.
bet7/20
Sana10.11.2023
Hajmi261 Kb.
#1765062
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
labaratoriya kitobcha

Клиник-диагностик аҳамияти. Қондаги глюкоза миқдори нейрогуморал йўл билан бошқарилади. Бир қатор холатларда қонда глюкоза миқдори ортиши – гипергликемия, ҳамда қонда глюкоза миқдорини камайиши – гипогликемия кузатилади.
Нормада қонда глюкозанинг миқдори 3,3 – 5,6 ммол/л ни ташкил қилади.
Янги туғилган боланинг қонидаги глюкоза миқдори она қони плазмасидаги глюкоза миқдорига мос бўлади. Лекин бола ҳаётининг бир соатлик вақтидаёқ боланинг қонидаги глюкоза коцентрацияси пасаяди, 2-суткада 2,5 ммол/л ни ташкил этади. 5–6-суткага бориб глюкоза концентрацияси оша бошлайди. Унинг миқдорини секин-аста ошиб бориши кейинчалик ҳам кузатилади, фақат 15 йилдан сўнггина глюкоза концентрацияси ёши катта одамга тўғри келадиган миқдорга етишади.



Материал тури

Глюкоза миқдори (ммол/л)

Кесилмаган киндикдаги қон

2,50 – 5,33

Вақтидан олдин туғилган бола қони

1,11 – 3,33

Янги туғилган бола қони

1,67 – 3,33

Янги туғилган, 1-суткалик бола қони

2,22 – 3,33

1 кундан катта бўлган янги туғилган бола

2,78 – 4,44

1 ёшдан-14ёшгача

3,33 – 5,55

Катталар

3,3 – 5,6

ЖССТ нинг тавсиясига кўра (1998) қондаги глюкозанинг нормал миқдори 3,3 – 5,6 ммол/л. Бу кўрсаткични 0,4 ммол/л га ортиши, яъни 6,0 ммол/л га етиши қандли диабет касаллиги ривожланиши ҳавфи мавжудлигини кўрсатади, 6,0-7,2 ммол/л миқдорда латент ва компенсацияланган диабет қайд қилинади, 7,2 ммол/л дан ошса компенсацияланмаган қандли диабет ташҳисланади.
Қондаги глюкоза миқдорини ортиши қандли диабет, феохромацитома, тиреотоксикоз, акромегалия, гигантизм, Кушинг синдроми, глюкогеноз, соматостатином каби эндокрин тизимининг зарарланиши натижасида келиб чиқади. Гипергликемия қисқа муддатли оғир жисмоний юкланишдан, кучли ҳиссий қўзғалишдан, стрессдан, шокдан, куйишдан, марказий нерв тизими зараланишидан, жароҳатланиш натижасида юзага келган бош мия шишларидан сўнг пайдо бўлади. Гипергликемия ўткир ва сурункали панкреатит, эпидемик паротит натижасида келиб чиққан панкреатит, муковисцедоз, гемохроматозларда кузатилади, мияга қон қуйилишида, стенокардия, буйрак ва жигарнинг сурункали касалликларидан сўнг, Вернике энцефалопатиясида (В1 дефицити­) кузатилиши мумкин. Қондаги глюкоза миқдори медицина манипуляциялари вақтида катта миқдорда адреналин ажралиб чиқиши оқибатида кўпайиши мумкинки, буни айниқса болаларда текшириш ўтказилаётганда ҳисобга олиш керак.
Қондаги глюкоза миқдори кофеин, адреналин, стрихнин қабул қилингандан сўнг, эфир, афюн, морфий, веронал, хлороформ каби наркотик ва уйқу чақирувчи моддалар қабул қилгандан сўнг, эстерогенлар, индометацин, перорал контрацептивлар, катта миқдорда никотин кислотасини қабул қилгандан сўнг, фуросемид, триамтерен, хлорталидон каби диуретиларни қабул қилгандан сўнг ортиши мумкин.
Овқат билан углеводлар истеъмол қилиш қондаги глюкоза миқдорини оширади – ''алиментар гипергликемия''. Қондаги глюкоза миқдори овқатдан сўнг 10-15 дақиқа ўтгач орта бошлайди, бир соатдан кейин эса одатда 8,9 – 9,9 ммоль/л га етади; кейин (2-2,5 соатдан сўнг) бирламчи кўрсаткичларга қайтади ёки бироз пасайиши ҳам мумкин. Қисқа вақтли жисмоний зўриқиш қондаги глюкоза миқдорини оширади, узоқ вақт давомида жисмоний зўриқиш эса – камайтиради.
Қондаги глюкоза миқдорини пасайиши инсуломада, глюкагон етишмовчилигида, буйрак усти бези ва ошқозон саратонида, фибросаркома ҳамда маргимуш, углерод тетрахлориди, фосфор, алкогол, салицилатлар, антигистамин препаратлари билан заҳарланганда кузатилади. Гипогликемия яна гипопитуитаризм, Аддисон касаллиги, гипотиреоз, Гирке касаллиги, заранг шарбати касаллиги, галактоземия каби гликогенозлар учун, буйрак ҳамда ингичка ичак зарарланишининг баъзи шакллари, ошқозон қисмларини сезиларли даражада олиб ташлаш ҳолатлари учун ҳам хосдир.
Қонда ва сийдикда глюкоза миқдорини аниқлаш меъёрий кўрсаткичлардан катта оғиш бермаса, углевод алмашинувини ўзгариши билан боғлиқ касалликлар ташхисида, глюкозага толерантлик тестини ўтказишади.

Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling