­Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 261 Kb.
bet4/20
Sana10.11.2023
Hajmi261 Kb.
#1765062
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
labaratoriya kitobcha

Нормал катталиклар. Қонда гемоглобин миқдори ёшга ва жинсга боғлиқ холда ўзгариб туради:

  • янги туғилган чақалоқлар - 210 г/л,

  • 2-4 хафталик болалар - 170,6 г/л,

  • 1-3 ойлик болалар - 132,6 г/л,

  • 4-6 ойлик болалар - 129,2 г/л,

  • 7-12 ойлик болалар - 127,5 г/л,

  • 2 ёшдан ошиқ болалар - 116-135 г/л,

  • эркаклар - 132-164 г/л,

  • аёллар - 115-145 г/л.

Клиник аҳамияти. Қонда гемоглобин концентрациясининг пасайиши анемиянинг асосий симптоми ҳисобланади (шуни ёдда тутиш керакки, гемоглобин миқдорини пасайиши фақат камқонлик фактини кўрсатиб беради). Бунда гемоглобин миқдори анемиянинг шакли ва оғирлик даражасига қараб кенг чегарада ўзгариб туради. Гемоглобин миқдорини анчагина пасайиши шу билан бирга ўткир қон йўқотишга, гипопластик анемияга, криз давридаги гемолитик анемияга, В12-танқислик анемиянинг рецидивига ҳам характерлидир.
Қонда гемоглобин миқдорини ошиши миелопролифератив касалликларда (эритремиялар) ҳамда турли холатларда бирга келадиган симптоматик эритроцитозларда кузатилади.

2. Қонда глюкоза миқдорини аниқлаш усули


ГЛЮКОЗОКСИДАЗА ЁРДАМИДА ГЛЮКОЗАНИНГ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ УСУЛИ


Усулнинг таснифи. Глюкозоксидаза глюкозанинг 1-чи углерод атомидаги икки водородни ҳаво кислородига ўтказишни специфик катализация қилади. Бундай реакцияда эквимоляр миқдорда водород пероксиди пайдо бўлади ва у 2-фермент – пероксидаза ёрдамида парчаланади, реакция жараёнида ажралиб чиқаётган кислород эса «фенол + аминофенозин» аралашмасини хинонимингача оксидлайди. Бунда хинонимин (квининомин бўёғи) рангли бўла бошлайди, ранг интенсивлиги эса глюкоза миқдорига пропорционал.


Глюкоза + O2 + H2O Глюконолактон + H2O2
Глюкозоксидаза

2 H2O2 + Фенол + 4-Аминофенозин хинонимин



Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling