Қон зардобидаги глюкозани аниқлаш схемаси
Намуна №
|
Глюкозанинг
ишчи реактиви (мл)
|
Глюкозанинг стандарт намунаси (мл)
|
Тажриба намунаси (мл)
|
H2O (мл)
|
Тажриба шароити
|
Оптик зичлик
|
1
|
2,0
|
0,2
|
-
|
-
|
370С да 15 дақиқа давомида ушлаш
|
Ect
|
2
|
2,0
|
-
|
0,2
|
-
|
Eop
|
3
|
2,0
|
-
|
-
|
0,2
|
-
|
Усулни қадам - бақадам ўтказиш
1. 3 та қуруқ пробирка олинади ва улар рақамланади (№ 1, № 2, № 3).
2. Барча пробиркаларга 2,0 мл дан глюкозанинг ишчи реактиви солинади.
3. 1-пробиркага (тажриба намунаси) микропипетка билан 0,02 мл зардоб солинади.
4. 2-пробиркага (стандарт намуна) микропипетка билан 0,02 мл глюкозани стандарт эритмаси солинади.
5. 3-пробиркага (назорат) микропипетка билан 0,02 мл дистилланган сув солинади.
6. Ҳар бир пробиркадаги аралашмалар аралиштирилади.
7. Барча намуналар 370С ҳароратда 15 дақиқа давомида термостатланади.
8. Оптик зичликлар (E) ФЭК да ўлчанади:
A) Тўлқин узунлиги 425-500 нм бўлган кўк рангли фильтр ўрнатилади
Б) Назорат намунадаги оптик зичликни 0 га тенг деб олинади;
В) Назоратга нисбатан стандарт намунанинг оптик зичлиги ўлчанади;
Г) Назоратга нисбатан тажриба намунасининг оптик зичлиги ўлчанади.
9. Ҳисоб китоб қуйдаги формула асосида ўтказилади:
Cтн (ммол\л) = (Eтн\Eсн)∙10,
бу ерда Cтн –ммол/л да тажриба намунасидаги глюкоза концентрацияси; Eтн - тажриба намунасининг оптик зичлиги; Eсн- стандарт намунасининг оптик зичлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |