­Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Бир маротабалик зўриқиш билан синама


Download 261 Kb.
bet8/20
Sana10.11.2023
Hajmi261 Kb.
#1765062
TuriПротокол
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
labaratoriya kitobcha

Бир маротабалик зўриқиш билан синама – нонуштадан олдин ҳамда 100 г углевод қийматига тенг нонушта қабул қилингандан сўнг 2 соат ўтгач глюкоза миқдорини аниқлашга асосланган. Углеводларнинг ушбу миқдори истеъмол қилингандан сўнг 2 соат ўтгач, қондаги глюкоза миқдори 6,7 ммоль/л дан кам бўлиши керак. Акс холда қандли диабетга ташхис қўйишга асос бор.

Вақт, соат

50 ёшгача шахслар қонидаги глюкоза миқдори, ммоль/л

50 ёшдан катта одамлар қонидаги глюкоза миқдори, ммоль/л

Норма

Диабет

Тест гумонли

Норма

Диабет

Тест гумонли

1.

8,8 гача

9,9 гача

8,8 – 9,9

9,8 гача

11,0 дан баланд

9,8 – 11,0

2.

6,6 гача

7,7 гача

6,6 – 7,7

7,7 гача

8,8 дан баланд

7,7 – 8,8

Қондаги глюкоза миқдорини вақтдаги кўтарилиши ва пасайишини акс эттирувчи гликемик эгри чизиқни изоҳлаш учун турли коэффициентларни ҳисоблаб чиқиш тавсия қилинган. Боуэннинг гликемик коэффициенти қондаги глюкозанинг энг юқори кўрсаткичини, глюкозанинг наҳордаги қонда бўладиган миқдори кўрсаткичи нисбатига тенг (К = B/A, бунда В – қондаги глюкозанинг максимал миқдори, А – глюкозанинг бирламчи кўрсаткичи, К – Боуэн коэффициенти, нормада у 1,3-1,5 га тенг). Рафальскийнинг постгликемик коэффициенти – бу глюкозанинг углеводли зўриқишдан 2 соат ўтгандан кейин қондаги миқдорини, унинг наҳорги холатда аниқланган қондаги миқдорига бўлинишидан олинган сон. Соғлом одамларда Рафальскийнинг постгликемик коэффициенти 0,9 – 1,04 га тенг.


Қандли диабетда, гипофизнинг олдинги бўлаги, қалқонсимон без, буйрак усти безининг пўстлоқ ва мағиз қисмлари фаолияти ортганда, марказий нерв тизими шикастланганда ва вегетатив нерв тизими фаолияти бузилганда, инфекцион ва яллиғланишли касалликларда, токсикоз холатларида (хомиладорларда), панкреатит ва бошқаларда гликемик эгрилик баланд кўтарилиб, бирламчи кўрсаткичларга секин қайтиши кузатилади.
Субклиник, асимптоматик кечувчи потенциал, латент қандли диабет холатларида қонда глюкоза даражаси одатда физиологик тебранишлар чегараларидан чиқмайди, аммо пси­хик ёки жисмоний травма, интоксикациялар, хомиладорлик ва ҳ.қ. лар таъсирида ошиши мумкин.
Хозирги кунда глюкозага толерантлик тести (қандли юклама), қондаги глюкоза миқдори 6,0 ммоль/л га тенг бўлган беморларда кўллаш мумкин эмаслиги аниқланган, у хар доим хам беморлар учун хавфсиз эмас. Шунинг учун уларда тургун гипергликемия хақида далолат берувчи гликозланган гемоглобинни НbA1c ҳамда гликозаланган альбумин – фруктозамин миқдорини аниқлаш қулайроқ.
Гликозланган гемоглобин глюкоза қолдиқларини фермент иштирокисиз гемоглобиннинг оқсил қисмига бирикиб (лизин аминогуруҳи бўйича), кетамин махсулоти ҳосил бўлиши билан юзага келади. У турғун қайтарилаётган гипергликемия ҳақида далолат беради. Нормада соғлом одамлар қон плазмасида гликозланган оқсилларнинг фоизи альбуминлар учун 2% га яқин ва гамма – глобулинлар учун 5% ни ташкил килади.
Гликозланган гемоглобиннинг яшаш даври 10-12 ҳафтани, фруктозаминники эса 2-3 ҳафтани ташкил қилади. Нормада эритроцитларда гликозланган гемоглобиннинг концентрацияси 5,7% дан камроқ. Агар 5,7 – 9% бўлса – компенсацияланган диабет, агар 9% дан юқори бўлса компенсацияланмаган диабет ташхиси қўйилади. Фруктозаминнинг 285 гача миқдори нормал, 285 - 450 мкмоль/л – яширин диабет, 450 мкмоль/л дан юқори бўлса – компенсацияланмаган диабет ҳисобланади.

3. Аминотрансферазалар фаоллигини аниқлаш усули





Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling