Пероксидаза
II. Ишни жиҳозлаш
Биоматериалларни олиш. Қон шприц ёрдамида вена қон томиридан қуруқ центрифуга пробиркасига 1,0-2,0 мл миқдорида 6-8 соат очликдан сўнг оч қоринга олинади.
1. Қон пробиркада 10 дақиқага қолдирилади ва ундан сўнг игна ёрдамида пробирка деворидан қотиб қолган қон аста ажратилади.
2. Пробирка 10 дақиқа давомида 1500 айл./мин тезликда центрифугаланади.
3. Ажратилган зардобни алоҳида пробиркага олинади. Зардоб музлатилган ҳолда бир ой сақланиши мумкин.
4. Ташхис учун 0,02 мл миқдорида зардоб ишлатилади.
Ишнинг бориши. 3 пробиркага 2 мл дан глюкоза реактивини ўлчаб солинади. 1-пробиркага 0,02 мл қон зардоби (тажриба намунаси), 2-пробиркага 0,02 мл глюкозанинг стандарт эритмаси (стандарт намуна) ва 3-пробиркага дистилланган сув (назорат) қўшилади. Барча намуналар аралаштирилади ва 15 дақиқа давомида 370С ҳароратда инкубацияланади. Шундан сўнг тажриба ҳамда стандарт намуналарни назоратга қарши оптик зичлиги ўлчанади. Бунда ёруғлик фильтри кўк (425-500 нм), кюветаларнинг ишчи оралиғи 10 мм.
Do'stlaringiz bilan baham: |