Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Бирга кечувчи симптомлар: кўнгил айнаши (оч қоринга, овқатдан 
кейин), қусиш, ёқимсиз ҳид келиши, ичак фаолиятининг бузилиши (ич 
қотиши, ич кетиши). 
Анамнез йиғиш. Қусиқ массасига, унда қон бор-йўқлигига эътибор бериш 
лозим, қорин дам бўлиши, қатронсимон ахлат (мелена), қоринда оғриқ (тунги 
оғриқлар, овқат қабул қилиш билан боғлиқ оғриқлар), дори воситаларини 
қўллаш, бирга кечувчи касалликлар, оилавий анамнез хусусиятлари. 
Лаборатор текширувлар – ретикулоцитлар миқдори аниқлаш билан 
биргаликдаги умумий қон таҳлили ва ахлатни яширин қонга текширишга 
топширилади. 
Ректал текширув - қон кетишни аниқлаш учун ўтказилади. 
Инструментал текширувлар: ошқозон ва 12 бармоқ ичакнинг 
рентгенологик текшируви 50-67% ҳолатларда ярани аниқлаш имконини 
беради. Диагностиканинг энг аниқ усули – гастродуоденоскопия. 
 
Яра касаллиги асоратлари: 
Пенетрация - оғриқ орқа куракка тарқалади, симилловчи характерга эга. 
Перфорация - оғриқ интенсив, авж олувчи, ёйилувчи характерга эга. 
Меъда чиқиш қисмининг стенози (торайиши) – ейилган овқатдан туйиб 
кетиш сезгиси ва қусиш, қусишдан кейин енгиллик. 
Қон кетиши – «кофе қуйқаси» кўринишида қусиш ва мелена. 
Малигнизация – 
озиб кетиш, анорексия, оғриқларнинг доимий 
характердалиги. 
УАШ тактикаси 
 
Ўткир, аччиқ, дудланган ва тузланган маҳсулотларни истеъмол 
қилмаслик тавсия этилади (қолганлари одатдаги овқатланиш). НЯҚП, шу 
жумладан аспирин қабул қилмаслик. Чекишни ташлаш. Ташхисни аниқлаш 
учун ЭФГДСга йўлланма бериш. 
Медикаментоз даволаш: 
Антацид воситаларини 0,5-1 мл/кг дозада овқатдан 1-3 соат кейин
шунингдек ётишдан олдин 4-6 ҳафта давомида қабул қилинади. Ич кетиши 
ва қабзиятни олдини олиш учун магний ва алюминий таркибли дорилар 
галма-гал алмаштирилади. 
Н2 – блокаторлар. Ранитидин 2-3 мг/кг ҳар 12 соатда ичилади. Циметидин 
7,5-10 мг/кг ҳар 6 соатда ичилади. Курс 4-6 ҳафта. Н
+
- К
+
- АТФаза – 
антагонисти. Омепразол 10-20 мг кунига 1 марта. Курс 14 кун. 
Цитопротекторлар. Сукральфат 1/2 - 1 таблеткадан кунига 5 марта. 


64 
Helicobacter pilory келтириб чиқарган яра касаллигида – эрадикация (даво 
курси 1-2 ҳафта). 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling