Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 0.89 Mb.
bet11/38
Sana08.02.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1176160
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Bog'liq
Биоэтика ўқув қўлланма Б М 2 к 3 сем doc

Тиббиёт ходимининг мажбуриятлари. Тиббиёт этикасида асосий принциплар тиббиёт ходими мажбуриятларида ўз ифодасини топади. Тиббий деонтологияда тиббиёт ходимининг бемор, бошқа тиббиёт ходимлари, беморнинг қариндош - уруғлари ва яқинлари олдидаги ўз мажбуриятларини адо этишга асосий эътибор берилади.
Бу мажбуриятлар қуйидагипар:

  • аҳолининг барча қатламларига малакали ёрдам кўрсатиш;

  • ёрдам кўрсатишда инсоннинг қадр-қимматини эъзозлаш ва ҳамдардлик қилиш;

  • тиббиёт сирини сақлаш;

  • зиён етказмаслик;

  • ўз билимларини ошириб бориш;

  • бошқа одамларни қандай даволаса, маҳбусларга ҳам шундай сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш;

  • қийноқларда ёки бошка шафкатсиз ва инсон қадр-қимматини камситувчи тадбирларда иштирок этмаслик;

  • маҳбуслар ёки ушланганларга нисбатан тийдириш йўсинидаги ҳаракатларда иштирок этмаслик.

Биоэтиканинг асосий муаммолари

  1. Одамларда тажриба ўтказиш ҳамда хабардорликка асосланган розилик принципининг қарор топиш масалалари.

2. Фармацевтик биоэтика масалалари - дори воситаларнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги масалалари.
3. Геномика этикаси, яъни инсон геноми тузилишини ўрганиш, сунъий (ирсий) вакциналар ишлаб чиқилиши, қўлланиши, инсон ҳужайралари ва тўқималарини клонлаш, инсонни клонлаш. инсон аъзолари ва тўқималарини кўчириб ўтқазиш, ирсий ўзгартирилган ҳайвонлар аъзоларини кўчириб ўтказиш, аҳолининг турли гуруҳларида касалликлар миграциясини ёки занжирини аниқлаш ва бошқа масалалари.
4. Эвтаназия (тузатиб бўлмайдиган оғир аҳволдан беморнинг ҳаёти)
муаммолари.
5. Насл қолдириш технологияларининг аҳлоқий муммолари - сунъий
инсеминация технологиялари муаммолари.
6. Аборт (хомила тушириш) ва бошқа холатлар замонавий биоэтиканинг асосий муаммолари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 август, 265-I-сонли “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” ги қонунининг II. Фуқароларнинг соғлиғини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш бобида қуйидаги моддалар келтирилган:

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling