Ўзбeкистон рeспубликаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Фанга доир мавжуд видео маърузалар, видео роликлар рўйхати


Download 223.5 Kb.
bet6/12
Sana23.03.2023
Hajmi223.5 Kb.
#1289063
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БИ ишчи дастур

Фанга доир мавжуд видео маърузалар, видео роликлар рўйхати: Фонендоскоп, сфигмоманометрларни тузилиши ва ишлаши. Артериал қон босимимни Коротков усули ёрдамида аниқлаш. Умумий клиникавий тиббий тахлилларда қўлланиладиган тиббий техника. Гесс вискозиметри ёрдамида қоннинг қовушоқлигини аниқлаш. КФК-2 фотоэлектроколориметр ёрдамида биологик суюқлик таркибидаги модда миқдорини аниқлаш. Ташхисни таъминловчи махсус аппаратлар. Аудиометр. Қулоқнинг эшитиш бўсағасини аудиометр ёрдамида аниклаш. Гинекологик потологияларда қўлланиладиган тиббий технологиялар. Организм аъзо ва тўқималарини ультратовуш таъсиридаги ташхис аппаратлари. УТТ. Кардиологияда қўлланиладиган янги тиббий технологиялар. Юрак биопотенциалларини қайд этиш. Электрокардиограф. Офтальмологияда қўлланиладиган янги тиббий технологиялар. Қон ва сийдик анализаторлари. Поляриметр. ЎЮЧ. Электрофорез. Гальванизация. Организм аъзо ва системалари касалликларининг ташхиси ва даволашда янги тиббий технологияларни қўллашнинг замонавий ҳолати ва истиқболлари. ОКГ. Лазерлар. Магнит-резонанс томографи (МРТ) нинг ишлаш принципини ўрганиш.



АСОСИЙ ҚИСМ
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулотларини ташкил этиш юзасидан кафедра томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини янада бойитадилар. Амалий иш давомида талабалар физик жараёнлар, ҳодисалар уларнинг қонуни ва қонуниятларини чуқурроқ ўрганадилар. Мавзуга тегишли тажрибаларни бажарадилар, катталикларни ўлчаш ва аниқлаш, графиклар чизиш, уларнинг ўлчаш хатоликларини ҳисоблаш бўйича амалий кўникма ва малака ҳосил қиладилар. Ўқув дастурида берилган мавзулар бўйича масалалар ечиш ва улардан тегишли хулосалар чиқариш орқали назарий билимлар мустаҳкамланади.


Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, назорат, ҳисоблаш ва ҳисоб-график ишларини текшириш, маслаҳатлар бериш, тақриз ёзиш ва қабул қилиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ҳамда кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
Амалий машғулотларини ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилинади:
амалий машғулотларининг мақсадини аниқ белгилаб олиш;
ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш;
талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш;
талабани назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш;
амалий машғулотлари нафақат аниқ мавзу бўйича билимларни якунлаш, балки талабаларни тарбиялаш манбаи ҳамдир.



Download 223.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling