Ўзбeкистон рeспубликаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Фанга доир мавжуд видео маърузалар, видео роликлар рўйхати
Download 223,5 Kb.
|
БИ ишчи дастур
- Bu sahifa navigatsiya:
- АСОСИЙ ҚИСМ Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
АСОСИЙ ҚИСМ Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар Амалий машғулотларини ташкил этиш юзасидан кафедра томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини янада бойитадилар. Амалий иш давомида талабалар физик жараёнлар, ҳодисалар уларнинг қонуни ва қонуниятларини чуқурроқ ўрганадилар. Мавзуга тегишли тажрибаларни бажарадилар, катталикларни ўлчаш ва аниқлаш, графиклар чизиш, уларнинг ўлчаш хатоликларини ҳисоблаш бўйича амалий кўникма ва малака ҳосил қиладилар. Ўқув дастурида берилган мавзулар бўйича масалалар ечиш ва улардан тегишли хулосалар чиқариш орқали назарий билимлар мустаҳкамланади. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, назорат, ҳисоблаш ва ҳисоб-график ишларини текшириш, маслаҳатлар бериш, тақриз ёзиш ва қабул қилиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ҳамда кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади. Амалий машғулотларини ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилинади: амалий машғулотларининг мақсадини аниқ белгилаб олиш; ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш; талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш; талабани назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш; амалий машғулотлари нафақат аниқ мавзу бўйича билимларни якунлаш, балки талабаларни тарбиялаш манбаи ҳамдир. Download 223,5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling