Ўзбeкистон рeспубликаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Download 223.5 Kb.
bet2/12
Sana23.03.2023
Hajmi223.5 Kb.
#1289063
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БИ ишчи дастур

Фаннинг долзарблиги

Олий таълим, жумладан Тиббиёт олийгоҳлари тубдан ислоҳ қилинаётган ҳозирги давр барча фанлар қаторида “Биомедицина инженеринги” фанига нисбатан ҳам ўз талабларини қўймоқда. Ушбу талаблар таълим бериш сифатини ва эффективлигини ошириш билан бир қаторда битирувчиларнинг малакавий кўникмаларини оширишга йўналтирилган. Тиббиёт олийгоҳларининг битирувчилари инсон организми аъзо ва системаларини дастурий микропроцессорларда ишловчи тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида текшириб, текширув натижаларини таҳлил қила олишга тайёр бўлмоғлари лозим.Бунинг учун бўлажак шифокорларда махсус тиббий ускуналарни ишлатишда керак бўладиган билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.




Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги
“Биомедицина инженеринги” тиббий-биологик фан ҳисобланиб, математик ва табиий-илмий фанлар блокига таалуқлидир. У талабаларга 2-семестрда ўқитилади.
“Биомедицина инженеринги” фани математика, компьютер техникаси ва информатика, биофизика, тиббий статистика, биология, анорганик ва биологик кимё фанларидан олган билимларига асосланади. Нормал ва патологик физиология, анатомия, гистология ва бошқа клиник йўналишдаги фанларни ўзлаштириш учун асос бўлади.


Фаннинг илм-фан, иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришдаги ўрни
“Биомедицина инженеринги” фани олий маълумотли мутахассисларда тиббий билимлар асосини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. У бошқа фанлар билан биргаликда организмдаги турли касалликларни аниқлашни ва уларни тўғри баҳолашда биофизикавий механизмлари тўғрисида яхлит маълумот беришни, шу билан бирга талабада клиник фикр юритишнинг ривожланишини таъминлайди.


Фанни ўқитишдаги замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
ҳамда ўқув машғулотларини лойиҳалаш
Талабаларга билим беришнинг асосий тамойиллари қатор маъруза машғулотларини ўтказишдан иборат бўлиб, уларда талабалар тиббий инжинирингнинг асосий тушунчалари, пайдо бўлиш ва ривожланиш тарихи, шунингдек, тиббиёт техникаси, технологиялариниг классификацияси билан танишадилар. Улар биомедицина инженеринги инженерингида қўлланувчи тиббий аппаратларнинг ишлаши асосини ташкил этувчи физик ва биофизик ҳодиса ва қонуниятлар билан танишадилар.
Амалий машғулотларда талабаларга оддий диагностик, қайд қилувчи ва физиотерапевтик асбоблар, аъзоларни урнини босувчи курилма ва системалар, ёрдамчи ва аппаратлар, уларнинг тузилиши ва ишлаш принциплари ҳақида тушунча берилади.

Download 223.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling