Ўзбeкистон рeспубликаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Дастурнинг ахборот-услубий таъминоти


Download 223.5 Kb.
bet8/12
Sana23.03.2023
Hajmi223.5 Kb.
#1289063
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
БИ ишчи дастур

Дастурнинг ахборот-услубий таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий илғор интер­фаол усулларидан, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларининг презентация (тақдимот), мультимедиа ва электрон-дидактик технологиялардан фойдаланилади. Амалий машғулотларда ақлий ҳужум, қора қути, ўргимчак ини, кластер, блиц-сўров, гуруҳ билан ишлаш, инсерт, тақдимот каби усул ва техникалардан кенг фойдаланилади.


Талабаларни “Биомедицин инженеринги” фанини ўқитишнинг янги педагогик технология усуллари.
Ақлий хужм” интерфаол ўйини
Ўйинни ўтказиш қоидаси:
Талабаларга савол ёки тугалланмаган мулохаза берилади. Бир неча дақиқа ичида талабалар шу мавзуда фикр билдирадилар. Ўқитувчи гурухдаги хар бир талабанинг мухокамада иштирокини кузатиб боради. Бирорта жавоб тўғри ёки нотўғри деб шархланмайдихамма айтилган гаплар, маъноси ва мазмунидан қатъий назар доскага бирма-бир ёзилади. Сўнгра талабалар ўқитувчи билан биргаликда хамма вариантларни фаол мухокама қилишга киришадилар. Бунда нотўғри жавоблар муокама тарзида хал қилинади ва асослаб берилади. Шундан сўнг билимларни кўпрок мустакамлаш максадида талабалардан тўғри вариантларни ёзиб олишни сўрайди. Бу усулда талабаларга хеч қандай баллқўйилмайди, мухокама қилинмайди.
Инсерт” техникаси
Методни амалга ошириш тартиби:
-ўқитувчи машғулотга қадар мавзунинг асосий тушунчалари мазмуни ёритилган инпут-матнни тарқатма ёки тақдимот кўринишида тайёрлайди;
-янги мавзу моҳиятини ёритувчи матн таълим олувчиларга тарқатилади ёки тақдимот кўринишида намойиш этилади;
-таълим олувчилар индивидуал тарзда матн билан танишиб чиқиб, ўз шахсий қарашларини махсус белгилар орқали ифодалайдилар.
«Блиц-ўйин” методи
1. Дастлаб иштирокчиларга белгиланган мавзу юзасидан тайёрланган топшириқ, яъни тарқатма материалларни алоҳида-алоҳида берилади ва улардан материални синчиклаб ўрганиш талаб этилади. Шундан сўнг, иштирокчиларга тўғри жавоблар тарқатмадаги «якка баҳо» колонкасига белгилаш кераклиги тушунтирилади. Бу босқичда вазифа якка тартибда бажарилади.
2. Навбатдаги босқичда тиббий-педагог иштирокчиларга уч кишидан иборат кичик гуруҳларга бирлаштиради ва гуруҳ аъзоларини ўз фикрлари билан гуруҳдошларини таништириб, баҳслашиб, бир-бирига таъсир ўтказиб, ўз фикрларига ишонтириш, келишган ҳолда бир тўхтамга келиб, жавобларини «гуруҳ баҳоси» бўлимига рақамлар билан белгилаб чиқишни топширади. Бу вазифа учун 15 дақиқа вақт берилади.
3. Барча кичик гуруҳлар ўз ишларини тугатгач, тўғри ҳаракатлар кетма-кетлиги тиббий-педагог томонидан ўқиб эшиттирилади, ва талабалардан бу жавобларни «тўғри жавоб» бўлимига ёзиш сўралади.
4. «Тўғри жавоб» бўлимида берилган рақамлардан «якка баҳо» бўлимида берилган рақамлар таққосланиб, фарқ булса «0», мос келса «1» балл қуйиш сўралади. Шундан сўнг «якка хато» бўлимидаги фарқлар юқоридан пастга қараб қўшиб чиқилиб, умумий йиғинди ҳисобланади.
5. Худди шу тартибда «тўғри жавоб» ва «гуруҳ баҳоси» ўртасидаги фарқ чиқарилади ва баллар «гуруҳ хатоси» бўлимига ёзиб, юқоридан пастга қараб қўшилади ва умумий йиғинди келтириб чиқарилади.
6. Тренер-ўқитувчи якка ва гуруҳ хатоларини тўпланган умумий йиғинди бўйича алоҳида-алоҳида шарҳлаб беради.
7. Иштирокчиларга олган баҳоларига қараб, уларнинг мавзу бўйича ўзлаштириш даражалари аниқланади.
Ассесмент” техникаси (инг. тилидан “баҳо”)

Download 223.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling