Мавзу бўйича назорат саволлари.
5. Вакуум насосларининг вазифалари нимадан иборат ?
6. Вакуум насосларини ишлаш турига қараб неча турга бўлинади ?
7. Вакуум насосларини қуввати қандай аниқланади ?
8. Вакуум насосларни тавсифловчи қандай параметрлар бор ?
9. Вакуум насосларни самарали ва
тежамли равишда ишлатиш учун
қандай вазифаларни амалга ошириш лозим ?
Маъруза № 5
Иссиқлик алмашинишнинг назарий асослари.
Иссиқлик ўтказувчанлик, конвекция ва нурланиш.
Фурье қонуни. Ньютоннинг совитиш қонуни.
РЕЖА:
1. Иссиқлик алмашиниш ва уларнинг турлари.
2. Иссиқлик ўтказувчанликнинг асосий конунлари. Фурье қонуни.
3. Иссиқликнинг нурланиши
4. Конвектив иссиқлик алмашиниш. Ньютоннинг совитиш қонуни.
Иссиқлик
ўтказиш
–
иссиклик
энергиясининг
тарқалиш
қонуниятларини ўрганувчи фандир. Иссиқлик ўтказиш жараёнлари [иситиш,
буғлатиш, совитиш, конденсациялаш] кимё-фармацевтика ва
биотехнология
соҳасида кенг қўлланилади.
Турли хил ҳароратга эга бўлган жисмларда иссиқлик
энергиясининг
биридан иккинчисига ўтиши иссиқлик алмашиниш жараёни дейилади.
“Иссиқ ва совуқ ” жисмларнинг ҳароратлари ўртасидаги фарқ иссиқлик
алмашинишнинг харакатлантирувчи кучи ҳисобланади. Жисмлар ўртасидаги
иссиқлик
алмашиниши эркин электрон, атом ва молекулаларнинг ўзаро
энергия алмашиниши ҳисобига содир бўлади.
Иссиқлик тарқалишининг 3 та тури бор:
1. Иссиқлик ўтказувчанлик
2. Конвектив иссиқлик алмашиниш
3. иссиқликнинг нурланиши
Бир-бирига тегиб турган кичик заррачаларнинг
тартибсиз харакати
натижасида юз берадиган иссиқликнинг ўтиш жараёни
Do'stlaringiz bilan baham: