Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Маруза №1 Мавзу: Техник термодинамиканинг асослари. Термодинамиканинг I ва


Download 391.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/56
Sana13.09.2023
Hajmi391.64 Kb.
#1677425
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
Kitob 2966 uzsmart.uz

Маруза №1
Мавзу: Техник термодинамиканинг асослари. Термодинамиканинг I ва
II конунлари. Епик системаларда термодинамик жараенлар.
Режа:
1. Энерготехнология фани, унинг мазмуни ва вазифалари.
2. Термодинамика хакида тушунча.
3. Термодинамиканинг I ва II конунлари.
4. Епик системаларда термодинамик жараенлар.
Энерготехнология фани, унинг мазмуни ва вазифалари.
Организм учун зарур булган турли хил дори воситаларини кимё-
фармацевтика корхоналарида ишлаб чикариш жуда юқори миқдорда энергия
талаб қилади. Унинг асосий технологияларида турли хил ёқилғилар,
иссиклик ва электр энергиялар ишлатилади.
Ўзбекистон мустакилликка эришиши шарофати билан турли соҳаларда
ишлаб чиқариш,
ва айниқса
кимё-фармацевтика саноатини жадал
ривожланиши туфайли маҳаллий хом ашёлардан дори воситаларини ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш каби вазифалар келиб чиқмоқда. Бу борада тиббиёт
соҳасида кенг қўлланиладиган антибиотиклар, витаминлар, инсулинлар, ва
бошқа биотехнологик усуллар ёрдамида дори воситаларини ишлаб чиқариш
учун энергияни тежайдиган янги технологияларини яратиш шу куннинг энг
долзарб муаммолари
қаторига киради. Шуни айтиб ўтиш керакки
мустақилликдан кейинги йилларда ташкил этилган барча кимё-фармацевтика
корхоналари энг замонавий техник жихозлар билан таъминланган, ва хозирги
пайтда бу корхоналар сифатли дори-дармонларни халқ хўжалигига етказиб
бермоқда.


Кимё-фармацевтика 
корхоналарини 
техник 
жихозлар 
билан
лойихалаштиришда энг аввало бу мосламаларнинг энергетик тежамкорлиги
ўрганиб чиқилади. Чунки хар бир мода еки дори воситасини олишда бир неча
хил аппарат ёки мосламалардан фойдаланишга тўғри келади. Ва хар бир
аппарат еки мослама ўзига мос равишда турлича энергия истеъмол қилади.
Жихозларни энергия билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш
жараённи бошқариш ва тўғри йўлга қўйиш каби кимё-фармацевтика
саноатида учрайдиган масалаларни энерготехнология фани ўрганади.
Демак, энерготехнология фанининг асосий мақсади – бўлажак бакалавр
мутахассисларига иссиқлик жараёнларини, иссиқлик техникасини, хамда
энерготехнологиянинг назарий асосларини ўргатиш, кимё-фармацевтика
сохасида қўлланиладиган турли хил аппаратларнинг тузилиши, ишлаш
тартиби ҳақида тушунчалар бериш, иссиқлик қурилмаларининг ҳисоби ва
лойиҳалаштириш асосларининг усулларини етказиш, ёқилғиларни ёниш
жараёнлари, моддий ва иссиқлик балансларини тузиш, иссиқлик алмашинув
бўйича маълумотлар бериш, энерготехнологик тизимлар ва энергетик
балансларнинг тахлили бўйича етарлича билим ва кўрсатмалар бериш
ҳисобланади.
Кимёвий жараёнлар энерготехнологияси фанининг зиммасига бўлажак
мутахассислар технологик объектларда иссиқлик энергиясини харакатга
келтириш, энергетик технологияни комбинациялаш [бошқа усулларда
қўллаш], иссиқлик схемаларини тузиш, иккиламчи энергоресурслардан тўғри
фойдаланиш, жараёнларнинг энергетик эффективлигини баҳолаш, иссиқлик
йўқолишини камайтириш каби керакли билим ва кўрсатмалар бериш
хисобланади.
Ушбу фанни ўрганиш асосан физика, амалий механика, ноорганик,
органик ва физикавий кимё каби фанларга таянади.



Download 391.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling