Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Download 391.64 Kb. Pdf ko'rish
|
Kitob 2966 uzsmart.uz
Роторли компрессорлар
Роторли компрессорлар хажмий турдаги компрессорларга киради. Бу компрессорларда газларни сиқилиши ёпиқ системада олиб борилиб, ҳажмни камайши хисобига содир бўлади. Бундай мосламада роторни айланиши ҳисобига ишчи камераларнинг хажми ўзгаради. Роторли компрессорлар пластинали, суюқ халқали, ротор-поршенли, винтли, олтиқиррали ва бошқ. бўлади. Куйидаги расмда ротор пластинали компрессорлар келтирилган. Расм 3.2. Цилиндрик корпуснинг [5] марказида ротор [1] жойлашган. Роторга вал кўринишида пластиналар урнатилган [2]. Ротор айланганда марказдан қочма куч таъсирида пластиналар сурилади ва уларнинг охириги ён томондаги қисми корпусга ёпишади, бу пайт корпус ва ротор орасида ёпиқ камералар [3] ҳосил бўлади. Бу камераларнинг ҳажми а ҳолатдан б ҳолатга ўзгариб ортади, ва газ сўрилиш жараёни содир бўлади. Роторни кейинги айланишида камераларнинг ҳажми б ҳолатдан в ҳолатга ўзгаради ва газни сиқилиши юз беради. Энг кичик хажмга эга бўлган камера [6] дан газ хайдалувчи трубага [7] узатилади. Компрессор мосламаси ўта қизиб кетмаслиги учун ва иш самарадорлигини ошириш учун совитувчи мослама билан таъминланган бўлади. Бу мосламаларда газнинг сиқилиш даражаси, яъни босимлар фарқи бир босқичли компрессорларда 3….4 бўлади, икки босқичли компрессорларда 8….15 бўлади. Пластинали компрессорларнинг афзалликларига келсак, бу турдаги мосламалар поршенли насосларга қараганда жуда оддий тузилишга эга бўлиб, бошқаларга нисбатан 5-6 баравар кам жойни эгаллайди, бир текис ишлаб чиқариш хажмий унумдорлигига эга, катта оғирликка эга бўлмаганлиги сабабли оғир фундаментлар ўрнатилиши шарт эмас. Бу мосламаларда бир қатор камчиликлар хам мавжуд, булардан асосийси пластиналарнинг емирилишидадир, бунда ишчи камераларнинг герметиклиги бузилади ва босимлар нисбати камаяди, шунингдек пластиналарнинг емирилиши ҳисобига сиқилаётган газ ифлосланади. Барча роторли компрессорлар ўртача ва кичик босимларда газни ҳайдаш хусусиятига эга. Download 391.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling