Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Download 391.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/56
Sana13.09.2023
Hajmi391.64 Kb.
#1677425
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56
Bog'liq
Kitob 2966 uzsmart.uz

Эксергетик қувват – эксергиялар йиғиндисининг вақтга нисбатидир.
Эксергетик баланс – тизимни эксергетик фойдали иш коэффициенти
бирга тенг бўлган идеал ҳолатга қай даражада яқинлигини ифодалаб берувчи
кўрсаткич.
Эксергетик таҳлил – тизимнинг ишлаш жараёнида содир бўлаётган
энергия сарфларини қандай қилиб қисқартириш имкониятларини қидириш
мақсадида олиб бориладиган таҳлилдир.
Мавзу бўйича назорат саволлари.
1. Эксергия ва энергияни бир биридан фарқи нимада?
2. Термодинамик таҳлил деганда нима тушунасиз?
3. Эксергетик таҳлил нима учун керак?
4. Эксергетик баланслар нима мақсадда ва қандай тарзда тузилади?
МАЪРУЗА № 3
ГАЗЛАРНИ СИҚИШ ВА УЗАТИШ. КОМПРЕССОРЛАР.
1. Компрессорлар, уларнинг турлари ва асосий параметрлари.
2. Роторли компрессорлар.
3. Компрессорларнинг куввати.


Компрессорлар, уларнинг турлари ва асосий параметрлари.
Газ ёки газ аралашмаларини бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ва
босимни ошириш учун мўлжалланган мосламага ёки энергетик мосламага
компрессор дейилади. Одатда,
компрессорлардаги
газлар
атмосфера
босимигача ва ундан юқори босимгача сиқилади.
Кимё фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналарида қуйидаги ишларни
бажариш учун компрессорлар ишлатилади:
- трубопроводлар оркали газ ёки газ аралашмаларини ташиш учун,
- моддаларни аралаштириш, майдалаш ва пуркаб сочиш,
- аппаратларда ортиқча босим хосил қилиш,
- биосинтез жараёнларини суюқлик билан таъминлаш.
Ишлаш 
тартибига 
кўра 
компрессорлар 
хажмий 
ва 
динамик
компрессорларга бўлинади.
Хажмий компрессорларда иш жараёни ишчи камераларнинг хажмини
циклик ўзгариши натижасида вужудга келади. Бундай компрессорлар –
поршенли, мембранали ва роторли бўлади.
Динамик компрессорларда иш жараёни узлуксиз оқимдаги сиқилаётган
газга динамик таъсири натижасида вужудга келади. Бундай компрессорларга
турбо компрессорлар ва оқимли компрессорлар мисол бўла олади.
Компрессорлардан чиқаётган газнинг босимига кўра компрессорлар
қуйидагича бўлади:
1) Компрессордан чиқишдаги босими 1,5 МПа гача бўлганда кичик
босимли компрессорлар.
2) Компрессордан чикишдаги босими 1,5 дан 10 МПа гача бўлганда
ўрта босимли компрессорлар.
3) Компрессордан чиқишдаги босими 10 дан 100 МПа гача бўлганда
юқори босимли компрессорлар.


4) Компрессордан чиқишдаги босими 100 МПа ва ундан юқори
бўлганда ўта юқори босимли компрессорлар дейилади.
Хажмий унумдорлиги буйича узатилаётган газнинг миқдорига кўра
кичик [0,015м
3
/с гача], ўрта [0,015 дан 1,5 м
3
/с] ва катта [1,5 м
3
/с дан юқори]
компрессорларга бўлинади.
Сиқилаётган ишчи муҳитга кўра компрессорлар: хаволи [фақат хавони
сиқиш учун] ва газли компрессорларга: кислородли, водородли, аммиакли ва
бошқаларга бўлинади.
Сиқилиши керак бўлган ишчи мухитнинг турига кўра компрессорлар
хаволи (фақат хаво билан ишлашга мўлжалланган) ва газли (кислородли,
водородли, аммиакли ва б.) компрессорларга бўлинади.
Термодинамик таҳлил масаласига шундай шартлар қуйиладики, бунда
компрессорларнинг юқори самарадорлиги таъминланиб бериш керак.
Компрессор ишни тавсифловчи асосий катталиклар қуйидагилардир:
I.

Download 391.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling