Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Download 391.64 Kb. Pdf ko'rish
|
Kitob 2966 uzsmart.uz
Компрессорларни совитиш
Газларни сиқилиш жараёнида ва компрессорлар деталларини ишқаланиши натижасида жуда кўп миқдорда иссиқлик ажралади. Сиқилаётган хавонинг ҳарорати хар бир босқичнинг оҳирида 170 0 С дан юқори бўлмаслиги лозим. Компрессорларни совитиш жараёнини тўғри ташкил этиш ва олиб бориш, компрессор мосламаларини ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаб, энергетик сарф ҳаражатларни камайтиради ва мосламанинг хажмий унумдорлигини ортишига олиб келади. Баъзи ҳолатларда компрессор корпусини сув билан совитиш етарли бўлмайди, шунинг учун газлар оралиқ босқичларда маҳсус қўшимча совитгичлар ўрнатилади. Компрессор корпусига совитувчи сув компрессор пастидан, иссиқ сувни чиқарилиши компрессорнинг юқори қисмидан амалга оширилиши керак. Компрессорнинг совитиш тизимларига сувни узатилиши мосламанинг барча қисмларида кўриниб туриб назорат қилиш керак, ёки автоматик тарздаги сигнализация билан таъминланган бўлиши керак. Компрессорларни совитиш жараёнида унинг барча қисмлари совитилиши лозим. Оралиқ совутувчида сиқилган газ ҳарорати совитувчи сувдан 12-15 К дан камга фарқ қилмаслиги керак. Совитиш жараёнида қиздирилган сувнинг харорати 40 0 С дан ошмаслиги керак. Совутувчи сувнинг ҳароратини ўзгариши 10...15 К атрофида бўлиши керак. Совутувчи сувни ҳарорати компрессорга киришидан олдин ва чиқишидан кейин термометр ёрдамида ўлчаниб турилиши лозим. Компрессорларни совитиш учун мўлжалланган сув таркибида механик аралашмалар [кум, занг ва б.] сакланмаслиги керак ва сувнинг қаттиқлиги 7 мк-эв/л дан кўп бўлмаслиги керак. Компрессорларни совитиш жараёнини технологик турига кўра тўғри оқимли ва айланма [циркуляцион] схемаларга бўлинади. Туғри оқимли схемалар, юқорида айтиб ўтилган талабларга жавоб берадиган сувнинг манбалари мавжуд булган ҳолатларда қўлланилиб, иситилган сув канализацияга оқизилади ёки бошқа маиший ишларга ишлатилади. Айланма схемалар 2 ҳил бўлади очиқ ва ёпиқ кўринишда. Очиқ кўринишдаги айланма схемаларда иссиқ сув пуркаб берилишига асосланган бўлиб, бассейнларда амалга оширилади. Ёпиқ кўринишдаги схемаларда сув кўп маротаба қайта-қайта ишлатилади, ва орада иссиқлик алмашиниш мосламасида совитилиб турилади. Бундан ташқари, компрессор мосламаларини бошқа усуллар билан ҳам совитиш мумкин. Мисол учун вентиляторлар билан амалга ҳам оширилса бўлади, лекин бу жараённи бажариш учун вентилятор овозини инобатга олиш керак, чунки вентилятор ишлаш пайтида баланд овозда ишлайди. Download 391.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling