Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Термодинамиканинг I қонуни
Download 391.64 Kb. Pdf ko'rish
|
Kitob 2966 uzsmart.uz
Термодинамиканинг I қонуни
Термодинамиканинг биринчи қонуни энергиянинг ўзгариш ва сақланиш қонунларининг айрим ҳолдаги ифодаланишидир. Таърифи: энергия ўз ўзидан йўқ бўлмайди ва пайдо бўлмайди, у бир кўринишдан иккинчи кўринишига эквивалент миқдорда ўтади. Термодинамиканинг 1чи қонуни асосида шундай хулосага келиш мумкинки: изолирланган тизимнинг энергияси доимий бўлади, бундай холатда эса назарий жихатдан абадий двигатель яратиш мумкин бўлиб қолади. Бу кўринишдаги двигатель энергия сарфламасдан иш бажариш қобилиятига эга бўлади, лекин амалиётда бу абадий двигателни яратиш мумкин эмас. Берилган термодинамик тизимда жисмга иссиқлик шаклда узатилган энергиянинг миқдори унинг энергиясини ўзгариш ва шу жисм томонидан ташқи ишнинг бажарилиши учун сарф бўлади: Q=∆E + L Q – ишчи жисмга берилган иссиқлик шаклидаги энергия. ∆E – ишчи жисм ички энергиясининг кўпайиши L – ишчи жисмнинг бажарган иши. Жисмнинг энергияси Е унинг ташқи ва ички (потенциал ва кинетик) энергияларининг йигиндисига тенг: Е= E т + и Жисмнинг ташқи Е т энергияси унинг кинетик ва потенциал энергияларининг йиғиндисига тенг. Жисмнинг ички энергияси и эса унинг заррачалари харакати ва боғланиш кучлари билан ўлчанади, хамда заррачаларнинг кинетик ва потенциал энергияларининг йигиндисига тенг. Ўрганилаетган термодинамик тизимда бошқа тизимлар билан модда алмашинуви рўй бермаса, бундай тизим ёпик тизим деб, ундаги жисм нисбий тинчликдаги жисм деб аталади. Бу холда ишчи жисм массасининг маркази силжимаслиги натижасида ишчи жисмнинг ташқи кинетик энергияси узгармас сон бўлиб, термодинамиканинг биринчи конуни орқали ифодаланади: Q = ∆U + L L – m кг ишчи жисм учун кенгайиш сиғими иши, Дж. Термодинамика ички энергия билан биргаликда энтальпия хам ишлатилади. Энтальпия бу ўзгармас босимдаги системанинг энергияси бўлиб, ички энергия ва потенциал энергияларнинг йиғиндисига тенг: Download 391.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling