Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Download 391.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet47/56
Sana13.09.2023
Hajmi391.64 Kb.
#1677425
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56
Bog'liq
Kitob 2966 uzsmart.uz

Иссиқлик истъемолчилари.
Кимё фармацевтика ва биотехнология соҳасига қуйидаги жараёнлар
тааллуқли ҳисобланади:
1. Сув ва буғ бир вақтнинг ўзида ҳам иссиқлик ташувчи, ҳам реагент.
2. Иссиқлик сарфлаш жараёни кичик ҳароратли жараён хисобланади
(130...150
0
С гача).
3. Иссиқлик ташувчиларнинг асосий параметри бўлиб технологик
жараёнларни оптимал равишда амалга ошириш учун керак бўлган
харорат ва корхона цехида микроклимат яратилишидир.
4. Технологик жараёнлар учун иссиқликни сарфланилиши иқлим
омилларига боғлиқ (яъни ташқаридаги ҳавонинг ҳароратига).
5. Корхоналарда иссиқлик кўринишидаги ҳосил бўлаётган иккиламчи
энергоресурсларни қайта ишлатилиши, иссиқлик билан таъминлашга
сарф бўладиган харажатларни шу қайта ишланган иссиқлик билан
қоплаш.
6. Турли ҳил ишлаб чиқариш корхоналарида иссиқликдан фойдаланиш
параметрлари бир биридан фарқланади.
Иссиқликдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилиши мумкин:
 Корхоналарни иситиш, ҳаво алмашинишни таъминлаш, ҳавони
совитиш, иссиқ сув билан таъминлаш (бунда иссиқ сувнинг харорати
60
0
Сдан 70
0
Сгача бўлиши мумкин), яшаш учун мўлжалланган
иморатларда қиздирувчи радиаторларнинг ташқи юзасини харорати
80
0
С дан ошмаслиги, ишлаб чиқариш корхоналарида бу ҳарорат эса
100
0
С дан ошмаслиги лозим.


 Иссиқлик технологик қурилмалари ва мосламалари (реакторлар,
қиздиргичлар, 
буғлатгичлар, 
ректификацион 
колонналар,
қуритгичлар ва б.). Бу мосламаларда 0,3...0,8МПа (t<180
0
С) босимли
сув буғлари ва сув (ҳарорати t = 150
0
Сгача бўлганда) қўлланилади.
Биотехнологияда асосан 0,3 МПа босимли ва тўйиниш харорати
132,9
0
С га тенг бўлган сув буғи ишлатилади.
 Куч билан ишлайдиган технологик мосламалар (пресслар,
майдалагичлар, буғли насослар, турбокомпрессорлар). Бу йўналиш
биотехнологияда одатда ишлатилмайди.
Корхоналарни 
иссиқлик 
билан 
таъминлаш 
жараёни 
мавсумда
ишлайдиган жараён
қаторига киради.
Қолган барча жараёнлар йил
мобайнида олиб бориладиган жараёнлар ҳисобланилади.
Ёзги мавсумда иссиқлик йўқотилиши камайиши хисобига корхоналар
томонидан
иссиқликдан фойдаланиш камаяди, хом ашёни, оралиқ
маҳсулотларни ва қуритиш мосламаларнинг хавосини қиздириш учун сарф
бўладиган иссиқлик миқдори нисбатан камаяди. Лекин иккинчи томондан эса
совитиш ва музлатиш тизимларини ишлатишда қийинчиликлар туғдириб, бу
совитиш тизимлари учун ортиқча энергия сарфланади.

Download 391.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling