Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Ёқилғи билан ишлайдиган сув–буғли генераторлар


Download 391.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet43/56
Sana13.09.2023
Hajmi391.64 Kb.
#1677425
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56
Bog'liq
Kitob 2966 uzsmart.uz

Ёқилғи билан ишлайдиган сув–буғли генераторлар.
Буғ генератори деб – керакли босимга эга бўлган, керакли ҳарорат ва
керакли миқдорда буғ ҳосил қилиб берувчи энергетик мосламага айтилади.
Агар бундай мосламада сув буғлари ишлаб чиқарилса, бундай
мосламалар қозонлар ёки буғ қозонлари дейилади.
Технологик жараёнларда сув буғи қиздириш, қуритиш, буғлатиш,
хайдаш ва бошқа жараёнларда иссиқлик ташувчи сифатида, шунингдек
хоналарни иситиш ва иссиқ сув билан корхоналарни таъминлаш учун
ишлатилади.
Ишлаб чиқариш унумдорлигига қараб қозон мосламалари кичик (20
тонна/соат гача), ўрта (20 дан 70 тонна/соат) ва катта (75 тонна/соат дан
юқори) бўлади.
Мосламалардан ҳосил қилинаётган буғнинг босимига кўра кичик
[3МПа гача], ўрта [3…7,5 МПа], катта [10….15 МПа], юкори [15…22,5 МПа]
ва ўта юқори [22,5 МПа дан катта] босимларда ишлайдиган мосламалар
ишлатилади.


Ёқилғили юқори ҳароратда қайнайдиган
Органик иссиқлик ташувчи буғ-генераторлари
Оралиқ иссиқлик ташувчилар сифатида сув буғидан ташқари юқори
хароратда қайнайдиган органик иссиқлик ташувчилар ишлатилади. М:
моноизопропилдифенил, дифенил аралашмалари. Бу моддаларни буғ ҳолатда
келтириш учун маҳсус мосламалар керак бўлади.
Биотехнология ва кимё-фармацевтика соҳасида одатда электр иситгич
билан таъминланган юқори хароратда қайнайдиган органик иссиқлик
ташувчи буг-генераторлари қўлланилади.
Электр иситгич билан таъминланган юқори хароратда қайнайдиган
органик иссиқлик ташувчи буг-генераторлари.
Юқори хароратда қайнайдиган органик иссиқлик ташувчи буғ-
генераторларини қуввати 54 дан 300 кВт гача бўлади. Электр қиздиргич
билан таъминланган буғ-генераторнинг расми қуйидагича бўлади.


Буғ-генератори цилиндрсимон кўринишли горизонтал жойлашган катта
сиғимли идишдан 1 иборат, буғни суюқлик томчиларидан ажратувчи
мослама 5, электр киздиргичлар билан таъминланган 2, клапан 3, буғ
чиқарадиган штуцер 4, сув кирадиган штуцер 6, суюқликни тўкиб олинувчи
штуцер 7 лардан иборат.
Иссиқлик ташувчини қайнаш жараёни катта хажмда [1…6 м
3
] амалга
оширилади. Ишчи босим 0,3…0,4 МПа ва харорати t=330
0
С….350
0
С бўлади.

Download 391.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling