Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Иккиламчи энергоресурсларнинг турлари ва ишлатилишининг


Download 391.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet52/56
Sana13.09.2023
Hajmi391.64 Kb.
#1677425
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Kitob 2966 uzsmart.uz

Иккиламчи энергоресурсларнинг турлари ва ишлатилишининг
йўналишлари.
Иккиламчи энергоресурслар деб, технологик мосламаларда хосил
бўладиган, 
ишлатилмайдиган 
чиқиндилар, 
оралиқ
махсулотларнинг
энергетик қисмига (ёки энергетик потенциали) айтилади. Бу энергетик қисм


қисман ёки тўлиқ кўринишда бошқа мосламаларда ёки жараёнларда
ишлатилиши мумкин.
Иккиламчи энергоресурсларни ёкилғи, иссиқлик, электрик ва механик
энергия кўринишда ишлатилиши ИЭРларни қайта ишлатилиши дейилади.
Иккиламчи энергоресурслар икки йўналишда ишлатилиши мумкин: энергия
ташувчиси кўринишида ёки утилизация мосламасидан иссиқлик, совуқлик,
электроэнергия ва механик энергия ишлаб чиқариш учун.
Иккиламчи энергоресурслар қуйидаги кўринишда бўлади:

Ёқилувчан моддалар, турли хил газлар (абсорбцион қайтувчи газлар,
печдан чиқадиган газлар) ва суюқ холдаги куб қолдиқлари

Иссиқлик кўринишидаги ёқилғилар (технологик мосламалардан
қайтаётган газнинг иссиқлиги, иккиламчи буғни, сувни, махсулотни
ва чиқиндиларни, химиявий реакциялардан чиқаётган, шунингдек
қуритиш мосламаларидан чиқаётган иссиқликлар )

Ортиқча босим кўринишида, адиабатик кенгайиши хисобига газ ва
суюқлик оқимларининг энергияси
Иккиламчи энергоресурсларни ишлатилишининг асосий йўналишлари:

Ёқилғили; Ёқилғи кўринишидаги иккиламчи энергоресурсларни
ёқилғи сифатида иссиқлик генератор мосламаларида ишлатилиши.

Иссиқлик кўринишида; энергияни тежайдиган мосламада хосил
бўладиган иккиламчи энергоресурслар кўринишидаги иссиқликни
ишлатиш,

Куч билан ишлаш; энергияни тежайдиган мосламаларда иккиламчи
энергоресурслар хисобига электрик ёки механик энергияни
ишлатиш,

Комбинациялашган 
кўринишда; 
мисол 
учун 
иккиламчи
энергоресурсларни ортиқча иссиқлигини олиб, сўнгра иккиламчи
энергоресурсларни ёқилғи сифатида ишлатилиши,
Одатда ёқилғи махсулотлари кимёвий корхоналарда тўлиқ ишлатилади,
чунки ёқилғили иккиламчи энергоресурсларни тежайдиган мосламалар


етарли бўлиб, иккиламчи энергоресурслар якка холда ёки органик ёқилғи
билан аралашма холатида ёндирилади.
Ҳосил бўлган юқори хароратли газ холидаги махсулотлар кейинчалик
технологик мосламаларни қиздириш учун ёки энергияни тежайдиган қозон
мосламаларда буғни хосил қилиш учун, ёки совитиш мосламаларида
совуқлик хосил қилиши учун ишлатилади.
Корхонанинг иссиқлик ва техник мосламаларини лойихалаштиришда
ва ишга туширишда асосий масала деб, ёқилғини тўғридан тўғри тежашни
таъминлайдиган иккиламчи энергоресурсларни чиқишини камайтириш
хисобланилади. Шунингдек мосламанинг иссиқлик балансида хосил
бўлаётган оқимларини ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг натижасида
мосламадаги иссиқликнинг ички рекуперацияси яхшиланади, мосламанинг
ФИКи ортади. Хосил бўлаётган иссиқлик оқимларини бошқа технологик
қиздириш ва хаво алмашиниш жараёнларида қўллаш корхонанинг умумий
иссиқлик балансини яхшилайди.
Корхонанинг умумий иссиқлик балансини яхшилаш учун қуйидаги
ишлани бажариш лозим:

Ёқилғи энергетик ресурсларни ишлатилиш коэффициенти юқори
бўлган янги жараён ва агрегатларни қўллаш, шунингдек уларнинг
иккиламчи 
энергоресурслар
қийматини 
минимал 
даражада
бўлишини таъминлаш;

Барча агрегатларни иккиламчи энергоресурсларини қайта ишловчи
мосламалар билан таъминлаш;

Турли хил кўринишидаги иккиламчи энергоресурсларни техник
ечимини ишлаб чиқиш;

Ёқилғини тежайдиган мосламаларнинг янги тузилишларини ишлаб
чиқиш;

Кичик потенциалли иккиламчи энергоресурсларнинг корхоналарни
қиздиришда, 
хаво 
алмашинишда
ишлатиладиган 
иситиш
мосламаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш,



Иккиламчи энергоресурслар хисобига ишлайдиган абсорбцион
совитиш мосламаларини ишлаб чиқарилишини кенгайтириш;

Технологик чиқиндиларни термик қайта ишлайдиган мосламалардан
фойдаланиш,

Электроэнергия ишлаб чиқариш учун кичик параметрли буғнинг
ишлатилиши, бунинг учун фреон-турбинали энергоблокларни
яратиш,

Иссиқликнинг миқдори(потенциали)ни ўзгартириш учун иссиқлик
насос мосламаларидан фойдаланиш,

Download 391.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling