Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Иссиқлик кўринишидаги иккиламчи энергоресурсларнинг


Download 391.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet53/56
Sana13.09.2023
Hajmi391.64 Kb.
#1677425
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Kitob 2966 uzsmart.uz

Иссиқлик кўринишидаги иккиламчи энергоресурсларнинг
кўрсаткичлари.
Иккиламчи 
энергоресурслар 
ўзларининг 
кўрсаткичлари 
бўйича
қуйидагиларга бўлинади:

Юқори потенциалли, харорати 400
0
С дан ортиқ

Ўрта потенциалли, харорати 250 дан 400
0
С гача

Кичик потенциалли, харорати 300
0
С гача
Биотехнологияда ва фармацевтика ишлаб чиқариш соҳасида кўпроқ
кичик потенциалга эга бўлган иккиламчи энергоресурслар ишлатилади. Бир
неча йиллар аввал кичик потенциалга эга бўлган иккиламчи энергоресурслар
ўзининг кичик харорати ва турли аралашмаларни сақлагани учун ишлатилиш
мақсадга мувофиқ эмас деб келинар эди. Уларнинг иссиқлиги одатда атроф
мухитга бевосита ёки қайтар жараёнли сув билан таъминлаш тизими орқали
ўтиб, иссиқлик фақатгина йўқолмасдан, атроф мухитни иссиқлик
кўринишида ифлослайди, шунингдек қўшимча энергия ва сув сарфланади.
Кичик потенциалга эга бўлган иккиламчи энергоресурслардан
фойдаланиш ташқи манбалардан олинадиган иссиқлик миқдорини 50%га
камайтириши мумкин. Чунки биотехнологиядаги жараёнлар 25
0
С дан 150
0
С
гача олиб борилади.


Кичик потенциалга эга бўлган иккиламчи энергоресурсларни
ишлатиш йўналишлари.
Кичик потенциалга эга бўлган иккиламчи энергоресурсларни
ишлатилишининг энг асосий усуллари:
 Сувни
қиздириш; 
иссиқлик 
билан 
таъминлаш 
тизимларида
ишлатилиб, турли хил мосламалар учун сувни қиздириб беришни
таъминлаш;
 Қишки мавсумда вентиляцион мосламалар учун сувни қиздириб
бериш;
 Абсорбцион совитиш мосламаларида совуқликни ишлаб чиқариш;
 Иссиқлик насос мосламалари ёрдамида иссиқликнинг потенциалини
ошириш;
 Умулаштирилган тизимларни ишлатилиши, мисол учун: абсорбцион
иссиқлик насослари асосида совуқ-иссиқ сув билан таъминлаш
станцияларни ташкил этиб, бу станция совуқлик чиқарувчи
абсорбцион совитиш мосламаси билан умумлаштирилган.
Кичик потенциалга эга бўлган иккиламчи энергоресурсларни тежашнинг
асосий техник воситалари қуйидагилардир:
 Ифлосланган ёки чиқинди иссиқлик оқимларидан фойдаланувчи тез
қайновчи кўп босқичли мосламалар,
 Агрессив суюқликлар (мисол учун кислоталар) иссиқлигини
ишлатувчи “иссиқлик трубаси” кўринишидаги кўп босқичли
мосламалар,
 Буғ-газ оқимларини иссиқлигидан фойдаланувчи турли ҳил насадкали
контакт аппаратлари,
 Аммиак, литий бромиди, кальций хлоридининг сувли эритмалари
учун абсорбцион совитувчи мосламалар,


 Тутун 
газларининг 
иссиқлигидан 
фойдаланувчи 
скруббер
мосламалари (скруббер –газларни турли хил чанг ва ифлосланган
заррачалардан фойдаланиш),
 Ифлосланган газларнинг иссиқлигини ишлатиш учун айланувчан
элементга эга бўлган буғлатиш аппаратлари,
 Совуқлик ишлаб чиқариш ва қуритиш, буғлатиш, хайдаш ва бошқа
мосламаларни иссиқлик билан таъминлаш учун иссиқлик насос
мосламалари,
 Вентиляцион мосламаларининг иссиқлик чиқиндиларини ишлатиш
учун иссиқликни алмашиниш, пластинали рекуператор, оралиқ
иссиқлик ташувчили иссиқлик алмашиниш мосламалари.

Download 391.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling