Ўзбекистон республикаси соғлисақлаш вазирлиги


Download 271.5 Kb.
bet15/22
Sana24.02.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1226367
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
1-мавзу

Гипербарик оксигенация, ГБО-даволаш максадида ута юкори кислород босимини куллаш усулидир. Бу усулнинг ахамияти асосан кислород аралашмаси микдорининг плазмада юкорилигини таьминлаш булиб, тукималар гипоксиясини бартараф этишдир. Бу усулнинг ана шундай мухимлигини хисобга олиб, охирги йилларда хар хил асоратлар окибатида келиб чикадиган гипоксияни бартараф этишда асосий интенсив терапия усулларидан десак адашмаймиз.
Нормада атмосфера босими остида кондаги гемоглобин тулик кислород билан туйинган. Яьни нормада 100мл артериал кон кариб 20 мл кислород саклайди ва факатгина 0,3 мл плазмада эриган кислород булади, колган кислород гемоглабин билан богланган холатда булади.
Конда ва тукималарда эриган кислороднинг ортиши Генрининг физикавий конунига асосланган. Яьни хар кандай газнинг суюкликда эриши лозим булган доимий харакати унинг босими билан чамбарчас боглик. Шу нуктаи назардан организмда кислороднинг порциал босимининг альвеолаларда ошиши натижасида упка капилярларидаги конда унинг босимининг
кутарилишига ва плазмада эриган кислород микдорининг купайишига олиб келади.
Математик хисоблаш назаридан нафас олишда кислород босимининг 1атм ортиши 0,3 мл кислородни 100 мл кондаги плазманинг аралашмасига купайтирилади. Шунинг учун конда кислород босимининг 3 атм кутарилиши 6мл кислородни таьмин этади. Бу эса хатто тинч турган холатда артерио-веноз фаркларни тенглаштиришга олиб келади. Бу купинча тукималарнинг кислородга булган эхтиёжини плазмада эриган кислород ёрдамида коплаш демакдир. Шундагина гемоглабиннинг кислород ташиш вазифаси хам анча енгил булади. Шундай килиб ГБО-кислород микдорини кон хажми ва организмдаги турли суюкликларда юкорилигини, хатто кон айланишининг пасайган такдирда хам таьминлайди.

ГБОнинг клиник амалиётда ишлатилиши.
Бугунги кунда ГБО тиббиётнинг турли сохаларида кулланилмокда. ГБО оркали анаэроб инфекцияси, септик холатлар, иккиламчи менингоэнцефалитдан кейинги холатлар, сурункали гепатитдан кейинги холат, захарланиш каби бир катор касалликларни даволашда яхши натижа беради.


Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling