Ўзбекистон республикаси соғлисақлаш вазирлиги
Download 271.5 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уткир нафас етишмовчилиги.
- Нафас йулининг анатомо-физиологик хусусиятлари.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИСАҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ УТКИР НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИ, ЭТИОЛОГИЯСИ, ПАТОГЕНЕЗИ ВА КЛИНИКАСИ ДИАГНОСТИКАСИ. ГИПОКСЕМИЯ ВА ГИПЕРКАПНИЯНИНГ ХОСИЛ БУЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИ. РЕСПИРАТОР ТЕРАПИЯНИНГ УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ,НАФАС ЙУЛЛАРИНИ ЭРКИН УТКАЗУВЧАНИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА УШЛАБ ТУРИШ, АЭРОЗОЛ, КИЛОРОД,ГЕЛИЙ КИСЛОРОДТЕРАПИЯ, СДППД, УСВ, ГБО, УТКИР ВА СУРУНКАЛИ КИСЛОРОД ИНТОКСИКАЦИЯСИ. Уткир нафас етишмовчилиги. Нафас жараёни куйидаги этаплардан иборат: упкада газлар алмашинуви жараёни, кондаги газлар транспорти ва тукима нафасидан иборат. Нафас етишмовчилигида юкоридаги этапларда бузилиш кузатилади. Уткир нафас етишмовчили – нафас аппаратининг компенсатор функциялари максимал даражада ишлашига карамасдан газлар алмашинувини таъминлай олмаслиги. Бу холат уткир ва сурункали булиши мумкин. Уткир нафас етишмовчилиги учун симптомларнинг тез ривожланиши ва барча компенсатор функциялар ишга тушишига карамасдан тезда декомпенсация ривожланиши хос.нафас етишмовчиликнинг этиологияси учта факторларга боглик холда келиб чикади:бош мияга боглик булган сабаблар,юкори нафас йулларига боглик сабаблар,Упканинг узига боглик сабаблар, Нафас йулининг анатомо-физиологик хусусиятлари. Хаво биринчи бурун оркали кириб, тозаланади, исийди ва намланади. Бу вазифани туклар бажаради. Шиллик пардадаги куплаб кон томирлар хавони иситади. 75-80% намланади. Халкум, трахея, бронхлар хам бу жараёнларда иштирок этади. Нафас йуллари шиллик пардаларида ва упка тукимаси узида макрофаглар, фагоцитловчи ва хазм килувчи минераллар ва бактериал хосилалар саклайди. Нормада нафас йуллари ва альвеолалардан доимо шиллик ажралиб туради. Нафас йуллари шиллик кавати киприкчали псевдокуп каватли эпителий билан копланган. Киприкчаларда купгина митохондрийлар булиб, харакат активлиги учун энергия билан таъминланиб туради (минутига 1000 та харакат). Бу эса балгамни 1 см / мин бронхларда ва 3 см /мин трахеаларда транспортини таъминлайди. Суткасига трахея ва бронхлардан 100 мл балгам патологик холатларда 100 мл соатига балгам ажралади. Киприкчалар иккита функцияни бажаради: пастки кисмларда биологик актив моддалар ферментлар, иммуноглобулин саклайди. Уларнинг концентрацияси кондагидан 10 марта куп. Булар биологик химоя функциясини бажаради. Юкори кават механик шикастланишлардан саклайди. Нафас йулларидаги хаво газлар алмашинувида катнашмайди. Шунинг учун анатомик улик бушлик дейилади. Катта одамда 150 см3/кг тана массасига тенг. Нафас олиш актив фаза, диафрагма ва ковургалараро мушаклар кискариши натижасида юзага келади. Нафас чикариш - пассив фаза. Бунинг учун энергия сарфланмайди. Бу упканинг эластиклиги хисобига амалга оширилади. Альвеолалар сурфактант билан копланган. Уни альвеоляр эпителий ва пневмоцитлар ишлаб чикаради. Сурфактант турли экзоген ва эндоген факторларга нисбатан сезувчан: кон айланиш бузилиши, вентиляция ва метаболизм, кислороднинг узгариши таъсирида сурфактант камаяди, альвеолаларнинг стабиллиги бузилади ва ателектаз ривожланади. Нормада альвеолаларнинг бир кисми вентиляция ёки перфузияда иштирок этмайди. Булар физиологик улик бушликни хосил килади. 30% огир касалликларда бу курсаткич 60-70% га ошади. Упка вентиляцияси упка хажми билан бахоланади. Упка вентиляцияси нафас хажми ва 1 минутлик сонига боглик. Нафаснинг иккинчи этапи кислороднинг диффузияси ва ис газининг альвеоляр-капилляр мембранадан ацинусга диффузиясидир. Эриган кислород 3 мл/л конда. Hb билан бириккани 70 марта куп. Газ алмашинуви факат вентиляция ва диффузияга эмас балки кон окими(4 л/мин)га ва вентиляция(5 л/мин)га хам боглик. Download 271.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling