Ўзбекистон республикаси соғлисақлаш вазирлиги


Даволаш умумий принцплари


Download 271.5 Kb.
bet8/22
Sana24.02.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1226367
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
1-мавзу

Даволаш умумий принцплари:

  • Нафас йуллари утказувчанлигини таъминлаш.

  • Кислородтерапия.

  • Суний нафас утказиш.

  • Огрик, инфекцияга карши курашиш.

  • Кушимча патологияларни даволаш.

  • Махсус терапия.

  • Метаболик бузилишларни даволаш.

Нафас йуллари утказувчанлигини таъминлаш.
Нафас йулларининг утказувчанлиги бузилиши икки хил булади.

  • Тулик бекилиш – Беморда нафас олиш огиз ва бурун оркали умуман утмаслигибилан характерланади. Бунда бемор уз холича нафас олишни яхшилаш учун харакатлар бажарганда умров ости чукурлаш ва ковургалар оралиги кенгайиб буртиб кетади. Агар апноэ булса бунда тулик бекилиш булади.

  • Кисман бекилиш – купинча нафас йулидаги шовкинли нафас олиш ва ковургалар оралигининг кенгайиши билан юзага келади. Агар хириллаган каби шовкин булса бундай холатда ёт жисм тикилганлигидан далолат беради. Хуштаксимон шовкин чикса бу бронхларда нафас утказувчанлигининг бузилишидан дарак беради.

Нафас йуллари утказувчанлигини тиклашда бемор хушсиз холатда булса тезлик билан куйидагилар утказилади:

  1. агар бемор хушида булса кукрак кафасини кул билан кисиш (Геймлих усули).

  2. агар бемор хушсиз булса текис каттик жойга елкаси билан ёткизилади ва П. Сафари учлик усулини амалга оширилади (расм куйиш керак), яъни беморни бошини оркага букиб, иягини юкорига кутариб 3-5 марта огиз оркали сунъий нафас берилади.

  3. агар кукрак кафаси уз холатига келмаса беморнинг огзини пастки ва юкори жагини каттарок очилади.

  4. огзи ва халкумни турли-хил сулак, балгам кон ва бошка ёд жисмлардан тозалаш керак.

  5. беморнинг огзига, кукрак кафаси экскурциясига караб, нафас бериш.

Шуни эсда тутиш керак-ки 20% беморларда бошни оркага буриш билан нафас йуллари утказувчанлигини тикланиб колмайди.Бу холатда бир вактнинг узида юкориги ва пастки жаг кенг очиб нафас бериш тавсия этилади.

Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling