Ўзбекистон республикаси соғлисақлаш вазирлиги


Ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари


Download 271.5 Kb.
bet22/22
Sana24.02.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1226367
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1-мавзу

Ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари.
Бу аппарат ўпкада вентиляцияни оширади. Нафас олишда газлар алмашинувида иштирок этади. Асосан реанимацияда ишлатилади. УСВ аппарати нафас олиш ва чиқариш принципига кўра 3 гурухга бўлинади.
1 Босим билан УСВни қўллаш. Бунда катта босм билан нафас йўлларига газ юборилади.
2 Ҳажм билан УСВ аппаратини қўллаш.
3 Вақтга қараб УСВ аппаратини қўллаш.
Бунда маълум вақт давомида УСВ аппарати қўлланилади. Ўпка вентиляцияси қўл аппаратлари билан сунъий нафас бериш. Болаларда наркозда қўлланиладиган Амбу қопчаси ишлатилади.Амбу қопчаси клапанларни босган вақтда хаво юборилади, Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин. Эндотрахеал трубка орқали хаво юборилади.
“РДА-1” –янги туғилган чақолоқларда ишлатилади. Резинали балонча ва клапанлардан иборат. Нафас йўлларига метал интубатор орқали боғланади. Максимал 100 мл хажм хаво 1-5 кПа (100-500 мм сув устуни) хажм билан хаво юборилади.Аспирацияни олдини олиш учун нафас йўлларидаги шиллиқ мрддаларни сўриб олади. Лекин янги туғилган чақалоқлар учун салбий томони трахея ва бронхлар травмасига олиб келиши мумкин шунинг учун оддий эндотрахеал трубкалардан фойдаланиш керак.
Ўпканинг автоматик вентиляция аппаратлари.
Катталарда нафас хажми 500-млга тенг. Нафас частотаси 1 минда 16 та, нафас олиш ва чиқариш нисбати 1:1,5 тенг. Шунинг учун нафас цикли 3,75 с, нафас олиш 1,5сга тенг. Ўпкага 500 мл газ, 1,5 кириш учун ўртача нафас олиш тезлиги 500мл/ 1,5с=20л/мин.
Янги туғилган чақалоқларда нафас хажми 16 мл га тенг, нафас частотаси 1 минда 40 ат. Нафас олиш ва чиқариш вақти 1:1,5 га тенг, нафас олиш 0,6 с. Ўртача нафас олиш тезлиги 16мл/0,6с=1,6л/ мин катталарга қараганда 12 марта кичик. 1 ёшдан ошган болаларда ЎСВда (“РО-2” ,“РО-5”, “BEBILOG”) аппаратлари қўлланилади.
“РО-6” аппарати наркоз вақтида ва реаниматцияда ишлатилади. Бунда нафас олиш актив ва чиқариш пассив бўлади. Бунда намланган газ аралашмаси волюметр ва хаводан иборат.Бу аппарат нафас олишни кучайтиради ва тезда тиклайди.Ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратларининг модификацияси “РО-6Н”, “РО-6Р”, “РО-6-03”, ингаляцион наркоз остида қилинади. Бунда 10-15мл хажи хаво босим билан юборилади. Бу ўпканинг минутлик хажмини аниқлашда ишлатилади. Бунда яна манфий ва мусбат босим орқали хаво юборилади. Ўпканинг ўлик хажмини аниқлашда ишлатилади. Эндотрахеал трубка орқали амалга оширилади. Ўпканинг ўлик хажми янги туғилган чақалоқлрда -3мл , 1 ёшда-10 мл ,6 ёшда-15млга тенг. “Вита-1”ва «Млада», “BEBILOG”аппаратлари ёш болаларда қўлланилади. Бу аппарат ярим очиқ контурлардан ва электродвигателдан ташкил топган. Наркоз аппарати билан биргаликда қўлланилади. Насосга ўхшаган мембранаси нафас олш вақтида харакатланади, нафас чиқариши пассив.Бу аппарат катта диапазонга эга, ўзида 15-200мл н6афас хажми сақлайди ва нафас частотаси 1 минда 20-60тагача бўлади. Нафас олиш ва чиқариш нисбати 1:2 га тенг.
Нафас вентиляциясини ўлчаш учун юқори аниқликда кам хажмни ўлчайдиган аппаратга спирометр уланади. ЎСВ аппарати янги туғилган чақалоқлар ва кўкрак ёшидаги болаларда “Млада ” унинг модификацияси “Лада ” аппарати хисобланади. Бу аппарат кислород хаво аралашмаси хамда ярим очиқ контурардан ташкил топган. Кислород балонлардан хаво юборилади минутига 20-80 та юборилади. 20 мл хажм хаво юборилади. Нафас олиш ва чиқариш нисбати 3:1 дан 1:1,5 гача бўлади. Нафас контурларидан +0,39 ва -0,18 кПа (+40 ва 20 мм симоб устуни), ўлик бўшлиқ 3 мл га тенг.





Универсальный респиратор «РО-6»

Респиратор для новорожденных «Бебилог-1» фирмы «Дрегер»



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling