Ўзбекистон республикаси соғлисақлаш вазирлиги


Download 271.5 Kb.
bet14/22
Sana24.02.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1226367
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
1-мавзу

СДППД га курсатма.
Чукур артериал гипоксия, тугма гиалин мембрана касаллиги, тугма ателектаз, кукрак кафаси ва корин бушлигининг ташрихдан кейинги холатларида ГБОнинг токсик таъсирини камайтириш учун кулланилади.
Бу методика 5-10 мм.сим.уст. босим остида ингаляцион йул билан 80-100% О2 аралашмасини юборишдан бошланади. упка ичи газ алмашинувини яхшилаш учун аралашмада РаО2 концентрациясини яхшилаш керак. Шундан кейин халтачадаги босимни камайтириш керак 1-2 мм.сим.уст. СДППД-артериал гипоксиянинг огир формаларида даволанишнинг янги методи булиб, янги тугилган болаларда гиалин мембрана фаолиятини яхшилайди.
Асорати: 2-3% холларда учраб, пневмоторакс, пневмомедиастенум, упка эмфиземаси юзага келади. Болаларда огир гемодинамик бузилиш булганда айникса дегидратация ва гиповолемия булганда юрак гипотониясига олиб келади.
СДППДга карши курсатма:
Бронхоплеврал окма, таранглашган пневмотороксда ва аник ифодаланган гиповентиляция PoCO2 –7,98 кПа+пневмонияда кулланилади.


СДППД усуллари: бу усулни турли йуллар билан бажариш мумкин. Грегори томонидан таклиф этилган СДППД усулида эндотрахея трубкада 4 йуналишдаги резинли халта коннектори урнатилади. Халтада чикиш йули булиб Мора зажими билан кисилган булади. Биринчи коннекторга кислород-хаво уланади, иккинчисида эса Бабров аппарати монометр билан уланади. Системада углекислий газ купаймаслиги учун кислород микдори 3-4 маротаба, минутлик вентиляциядан юкори куйилади. Бу 1 ёшдаги болаларда 4-6 л/минут ва катта ёшдаги болаларда 8-12 л/минут булиши керак. Моро кискичи ёрдамида халтадан газ чикарилиши назорат килинади ва мусбат босим танланади.Газ аралашмаси намланган ва иситилган булиши лозим.Грегори усули болаларнинг ута огир холатларида, УСВ пайтида кулланилади.СДППДнинг яна шундай усули борки унда интубация ва УСВ мухим булмайди. Бу Мартина-Буере усули булиб, беморнинг бошига махкам целофанли халта кийдирилади ва юз кисмидаги целофан халтачагача булган масофа 10 см булиши лозим. Халтачага 2 та трубка урнатилади. Биринчисида, кислород киритилиши албатта Бабров аппарати ёрдамида ва иккинчисида шу Бабров аппарати ёрдамида нафас чикиши таьмин этилади. Трубкалар диаметри мумкин кадар 1см ошмаслиги керак. Чакалокларда халтача урнатилганда буйинни кисмаслиги лозим. Бу усулни куллаганда болаларда аэрофагия ва ошкозоннинг кенгайишига олиб келиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун ошкозонга зонд куйиб учи очик колдирилади. СДППДнинг юз никоби, бурун катетери, кислород тенти билан хам утказиш мумкин. Лекин бу усулларнинг камчилиги бир катор булганлиги учун амалиётда кам кулланилади. Масалан: юз никоби билан системанинг тулик махкамлигини таъмин этиш кийин, бурун катетери билан факатгина чакалокларда утказиш мумкин, чунки улар факатгина бурун оркали нафас олади ва доимо огзи ёпик булади. Лекин бунда хам катетер бурун шиллик каватларини жарохатлаши мумкин. Тентлар ёрдамида кукрак кафасида манфий босим бериб, бу усулни утказиш лозим. Камчилиги бу болани совуккотиши ва унга хар томонлама якинлаштиришни чеклайди.
СДППДда упканинг диффуз кобилиятини яхшиланиши газ алмашинувининг юкорилиги ва альвеоляр-капиляр мембранадаги шишнинг камайиши туфайли намоён булади. Бунда кислороднинг альвеоляр-капиляр градиенти тушади. Бу узгаришлар окибатида кислороднинг микдори артериал конда ошади. Бунда карбонат ангидриднинг РаСО2 порциал босими камайади, хусусан бу усул гиперкапния фонида утказилади. Шуни эсда тутиш керакки, упканинг кенгайиши анатомик «улик бушликнинг» ошишига олиб келади. Шунинг учун РаСО2 микдорининг узгармаслиги хам, альвеоляр вентиляциянинг яхшиланишидан далолат беради.
Нафас механизмини урганиш шуни курсатдики, СДППД утказилганда упканинг эластиклик хажми нормага нисбатан 20-30% камаяди. Бу эса упкани пуфлаган вактда, нафакат ателектазланган ва гиповентиляцияга учраган альвеолаларда босимнинг ошиши кузатилади, балки нормал альвеолаларнинг хам бир мунча кенгайиши содир булади. упка касаллиги булган болаларда СДППД утказилганда упканинг аэродинамик каршилиги 1,5-2 марта камаяди. Нафас йулларидаги босимнинг юкорилиги эса, веноз кон окимидаги нормал уКХга таъсир этмайди. Аксинча, купинча юрак етишмовчилигининг ошишида, гипоксиянинг камайиши ва миокард кискарувчанлигини яхшилашга олиб келади.
СДППД-спонтан нафасда нафас йулининг доимий мусбат босим бериш усули, артериал гипоксиянинг янги даволаш усулларидан бири булиб, 1971 йили Грегори томонидан кашф этилаган. Муаллифнинг курсатмасига биноан, нафас йулининг доимий мусбат босими чакалоклар гиалин мембрана синдромида упканинг уртача кенгайиши туфайли яхши натижа беради. Кейинчалик хакикатдан хам СДППДтурли упка касалликларидаги гипоксия ва упканинг эластиклигининг камайишига олиб келадиган касалликларда, жумладан, упка шиши, аспирацион синдром, тарокотомиядан кейинги холатларда эффективлиги тасдикланди.
Бундан ташкари бу усул аспирациядан кейинги нафас бузилиш холатини коррекция килишда ва гипербарик оксигенациядан кейинги токсик холатларда хам кулланилади.

Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling