Ўзбекистон республикаси соғлисақлаш вазирлиги


Download 271.5 Kb.
bet11/22
Sana24.02.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1226367
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
1-мавзу

Аэрозоль терапия. Бундай усул дори дармонларни махалий таъсирини кучайтириб нафас йулида мавжуд булган балгамларни парчалаб чикариш ва шамолашларда дориларни газсимон шаклда нафас йулларига киритишдан иборат.
Аэрозоль терапия препаратлари таъсир хусусиятларига караб олти гурухга булинади.

  • Нафас оладиган аралашмани кулловчилар – дистилланган сув, МАСС эритмаси 0,6%, 0,9%, 2%

  • Микробларга карши антибиотик.

  • Яллигланишга карши – глюкокортикоидлар (гидрокортизон, преднизолон) антигистаминлар (димедрол, супрастин ва х.к.)

  • Бронхлар деворидаги патологик ажралмаларни эритувчилар ферментлар (химиотрипсин, трипсин, ва бошкалар).

  • Купинча этил спирти, 30-50% антифомсилан.

Бронхларни кенгайтирувчиларга эуфиллин, изадрин, адреналин ва бошкалар киради.Бу препаратларни физиотерапевтик аппаратлар ёрдамида пуркаш ёки ингаляция килиш мумкин.
Кислородтерапия. УНЕ да оксигенотерапия узок вакт узлуксиз кулланилади. Нафас олаётган газда кислороднинг 50-60% дан ошмаслиги керак. Узок (4-5 соатдан куп) вакт 100% кислород кулланганда карбонат ангидриднинг кондаги ташилиши бузилиб, упка тукимасининг токсик шикастланиши ва ателектазга олиб келиши мумкин.75% 12 соатдан куп ишлатилганда хам хавфли.
100% кислород кулланганда у артериал коннинг кислородга туйувчанлигини 10-15%га, тукималарда 50% га оширади, плазмада унинг эрувчанлиги хам ошади. Шунинг учун киска вактли 100% кислород куллаш керак.

  • Бурун катетерлари нафас олаётган хавода кислород 30-40% га 5-8 л/мин берилганда таъминлайди.

  • Наркоз аппарати маскалари 60%

  • Эндотрахеал интубация 100%

  • Трахеостомия 100%.

Кислород бошка дори препаратлари каби одам организимига мос дозаларда юборилиши шарт. Кислород дозаларини танлашда факатгина нафас аралашмасидаги кислороднинг фракцион концентрациясини (FiO2) ва артериал кондаги парциал босимнинг (РaO2) назорати туфайли амалга ошириш мумкин упкаларда газ алмашинув функциясининг боглик холда кислороднинг оптимал дозалари хар бир одамда ва ёш болаларда кенг узгариши мумкин. Масалан, тоза кислороднинг ингаляцияси (FiO2=1,0) янги тугилган чоколоклардаги гиалин мембрана касаллигида биринчи суткаларида PaO2yи 6,65- 9,31кПа (50-70мм сим уст.) ушлаб туриш лозим, 2-3 кундан сунг кислороднинг шу концентрациясиясини 26,6 –39,3 кПа (200-300 мм.сим. уст.)гача кутарилиб борилиши керак .
Кислороднинг физик хусусияти – О2 рангсиз, хидсиз ва таъмсиз газ. О2 ёнмайди. Ёниш жараёнида иштирок этади. Фармакологик хусусияти – конда гемоглобин нормада булганда упка вентиляцияси яхши булиб, кон яхши таъминланганда, конда О2нинг эрувчанлиги ва организни О2 билан таъминлаш орасида богликлик булади. Кондаги О2 таранглиги 300мм.сим.уст.дан юкори булганда гемоглобин О2 билан 100% туйинган булиб кейинги кислород билан туйиниши плазмада кислороднинг эришига олиб келади. Юрак зарб хажми камайганда ва анемияда ишлатиладиган кислород микдори оширилади. Кислород хам тоник токсик таъсир килади. 10-12 соатдан кейин О2 ингаляция туш оркасида огрик бериши трахео-бронхитлар ривожланиши мумкин. О2 терапиядан 1 суткадан кейин упканинг тириклик хажми камайиб, физиологик эффекти сусаяди.

Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling