Ўзбекистон республикаси соғлисақлаш вазирлиги


Download 271.5 Kb.
bet17/22
Sana24.02.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1226367
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1-мавзу

Бронхоскопия-трахея-бронхеал йулни эффектив санация килиш усулларидан бири булиб, бу усулни утказишдан олдин бемор махсус тайёрланади. Беморлар овкат емаган булиши лозим. Овкат еганда ошкозонга зонд куйилиши ва анестизиологик курсаткичлар(РS,АКБ) тугри булиши лозим. Беморга манипуляцияга тайёрлангандан сунг наркоз асосида утказилади. Киска муддатли миеролаксантлар (дитилен) кулланилади. Релоксант юборилгандан сунг сунъий нафасга бронхоскоп трубкаси урнатилади ва кислород терапия утказилади.
Тубус трубкаларининг улчамлари ёшга мос булади ва унинг остида электр сургич уланадиган жой булади, шу оркали балгам ва шиллик моддалар суриб олинади. Зарур булганда манипуляция вактида физиологик эритма ёки 2% натрий бикорбанат, мукалитиклар, антибиотиклар билан ювилади.
Бронхоскоп нафас йулларидаги ёт жисмларни олишда пневмотороксда вактинча бронхни оклюзия килишда хам кенг кулланилади.
узок муддатли бурун-кекирдак интубацияси-нафас йулининг эркинлигини узок муддатга таъминловчи усуллардан бири булиб, интубация ёрдамида амалга оширилади
Хозирги вактда сликонли интубацион трубкалар ёрдамида нафас йулининг эркинлигини 7-10 кунгача таьмин этиш мумкин. Бурун кекирдак интубацияси учун манжеткали трубкалардан фойдаланилади. Интубация наркоз остида утказилади. Трубка яхшилаб мойлангандан сунг бурун оркали утказиб тугридан-тугри ёки меджел кискичи ёрдамида кекирдакка туширилади.
Манипуляция асептик шароитда утказилиши лозим. Интубацион трубка стерил булибгина колмай, балки таълукли нарсалар (катетер ва бошкалар) стерил булиши лозим. Нафас йулидан газ аралашмалари антибактериал фильтр оркали утади.
Бу усулда беморнинг дренаж холатида етмоги мухим ахамиятга эга.
Маълумки соглом одамда респиратор газларнинг иссиклиги ва намлигини юкори нафас йуллари таьмин этади. Шунинг учун узок муддатга газнинг конденционерлигини таъмин этиш учун ИВЛда намлашдан фойдаланиш максадга мувофикдир. Вакти-вакти билан интубацион трубкага натрий хлорнинг 0,9% эритмаси томчилаб юборилади. Чунки нафас аралашмасининг етарлича намланмаслиги куп сув йукотишга олиб келади.
узок муддатли интубацияда конда кислород микдори, пульс ва кон босими назорат килиниб турилади. Цианозларнинг пайдо булиши, конда О2 босимининг тушиши, трубканинг берилиши ёки нафас етишмовчилигининг зуррайиб боришидан далолат беради. Шу билан бирга балгам ёки шиллик моддаларни тозалаш учун хар 2-3 соатда ловаш килиб турилади.
.

Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling