Ўзбекистон республикаси соғлисақлаш вазирлиги


Упканинг суньий вентиляциясининг патофизиологик ахамияти(ИВЛ)


Download 271.5 Kb.
bet18/22
Sana24.02.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1226367
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1-мавзу

Упканинг суньий вентиляциясининг патофизиологик ахамияти(ИВЛ).
УСВ нафас етишмовчилигини бартараф этувчи кислород терапия усулларидан бири булиб, турли аъзолар ва системаларга таъсир этади. Нафас етишмовчилиги булган болаларда гипоксия ва гиперкапниянинг бартараф этилиши УСВнинг эффективлиги туфайли булиб, уз навбатида вентиляция хажмининг ортиши, вентиляцион-перфузион нисбатларнинг яхшиланиши ва упка ичи шунтининг камайиши натижасида юз беради. Респиратор ацедознинг бартараф этилиши кондаги РН микдорининг нормаллашишига, катехоламиннинг камайишига, микроцеркуляция жараённининг яхшиланишига олиб келади. Гипоксиянинг бартараф этилиши туфайли юрак миокардининг кискарувчанлик фаолиятининг ошишига ва гемодинамиканинг мунтазамлашишига сабаб булади.
Лекин УСВнинг ижобий томонлари билан бирга организмга салбий таьсири хам мавжуд. Пуфлашга асосланган упканинг вентиляцияси нафас механикасининг етарли равишда узгартиришга сабаб булади. узи нафас олишдан фарки УСВда альвеолалар ва пиевра ичи босими нафас олиш охирида мусбат булиб колади ва шу туфайли транспульмонал босим динамикаси узгаради.
Вентиляция жараёнининг узгариши организмда потафизиологик узгаришларга сабаб булади, жумладан: упканинг эластиклигининг камайиши, нафас йули аэродинамик каршилигининг ошиши, йутал механикасининг бузилиши, киприксимон эпителиялар фаолиятининг пасайиши, ва сурфанктант фаолиятининг сусайишига олиб келади. Бу эса уз навбатида балгамнинг кучишини кийинлаштиради ва микроателектазларга сабаб булади. Шу билан бирга кукрак кафасининг суриш таьсирининг йуколиши веноз кон окимини кийинлаштиради натижада юрак зарбасининг курсаткичи камаяди.
УСВси упкада кон, лимфа айланишининг бузилишига, альвеолаларда сув тупланишига ва уларнинг шишига олиб келади.
Шунинг учун УСВни узок муддатга олиб боришда врач бемор организмида келиб чикадиган патафизиологик узгаришларни аник тасаввур кила олиши ва олдини олишдаги чораларни амалда куллай билиши, эьтиборга олиш зарур.
УСВнинг курсатмаси.
УСВнинг абсолют курсатмаларидан бири нафас йуклиги ёки вакти-вакти билан апноэ холатининг кузатилишидир. Амалиётда беморларнинг нафас олиш тухтаганлигини кутиб утирмай, паталогик нафас турида уСВга утказиш лозим. Болаларда уСВга утказишда уткир нафас етишмовчилигининг клиник белгиларига эьтибор бериш лозим. Нафас етишмовчилигида кучайиб борувчи цианоз, хансирашнинг 30% га ошганлиги, ёрдамчи кукрак мушакларининг нафас олишда кескин катнашуви, паталогик нафас тури уСВ утказишда тугри курсатмадир.
УСВга утказишда лаборатор курсаткичлардан энг мухими конда кислород, карбонат ангидрид ва РН микдорларидир.

Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling