Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази
Download 403.79 Kb.
|
стерилизация модул
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синамалар қўйиш учун синамаларни тайёрлаш усуллари: Азопирам синамаси
Стерилизация олди тозалов ишлари
Синамалар қўйиш учун синамаларни тайёрлаш усуллари: Азопирам синамаси Азопирам синамасини олиб бориш учун бошланғич эритма тайёрлаш керак бўлади. Бошланғич эритма 10% ли амидоприн, 0,10-0,15% ли хлорид кислотали анилин, 95% ли этил спиртидан таркиб топган. 1 литр (дмЗ) бошлангич эритма тайёрлаш учун 100 гр амидоприн 1,0-1,5 гр хлорид кислотали анилин тортиб олиниб, қуруқ ўлчов идишда аралаштирилади ва 1 литр (дмЗ) бўлгунга қадар 95 % ли этил спирти қўшилади, моддалар тўлиқ эригунча яхшилаб аралаштирилади. Азопирамнинг бошлангич эритмасини жипс ёпилган флаконда музлатгичда +4 °Сда 2 ойгача, хона хароратида (18±23°Сда) 1 ойгача сақлаш мумкин. Азопирам синамасини тайёрлаш. Синама қўйишдан олдин ишчи эритма тайёрланади. Бунинг учун азопирамнинг бошланғич эритмаси ва 3 % водород перекиси тенг микдорда қўшилиб аралаштирилади ва тайёрланган ушбу синамани 2 соатгача сақлаш мумкин. Синама узоқроқ муддат туриб қолса пушти ранг пайдо бўлиши мумкин. Харорат 25°С дан юқори бўлган холларда эритма тезликда пушти ранг ҳосил қилади, шунинг учун эритмани 30-40 дақиқа ичида ишлатиш зарур. Иссиқ асбоб-анжомларни текшириш, шунингдек азопирам синамасини ёруғликда ва иситиш анжомлари олдида сақлаш мумкин эмас. Агарда азопирам синамасини яроқлилигини текшириш лозим бўлса: 2-3 томчи синама қон доғи устига томизилади. Агар 1 дақиқа ичида бинафша ранг пайдо бўлиб, кейин сиёх рангга ўтса, реактив ишлатишга яроқли, агар 1 дақиқа давомида ранг пайдо бўлмаса синамадан фойдаланмаслик керак. Download 403.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling