Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 403.79 Kb.
bet5/19
Sana26.07.2023
Hajmi403.79 Kb.
#1662583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
стерилизация модул

Стерилизация олди тозалов ишлари

Тозалаш жараёни

Тозалаш тартиби

Қўлланиладиган асбоб ускуна

Эритманинг харорати

Экспозиция вақти

1. Тиббий асбоб ускуналар 0,5%ли дезинфекция воситасида зарасизлантирилади

20-22

10 мин

тоғора, бачок

2. Оқар сувда чайиш

-

-

раковина ёки ванна

3.Буюмни ювувчи эритмада тўлиқ ботириш йўли билан ивитиш (эритма таркиби:20 мл 30-33%ли перигдрол. 5 гр ювиш воситаси, 975 мл сув) (ювиш воситаси “Лотос” ёки бошқа). Ювувчи эритма оч пушти ранга киргунча олдиндан қиздириш йўли билан бир сутка давомида ишлатиш мумкин

50

15

Тоғора

4. Хар бир буюмни алохида чўтка ёки пахта-дока тампон ёрдамида ювиш




0,5




5.Оқар сув билан чайиш




0,5

Раковина

6. Дистилланган сув билан чайиш




0,5

идиш, тоғора

7. Иссиқ ҳаво билан қуритиш

85

тўлиқ қуригунча қадар

Қуритиш шкафида



Синамалар қўйиш учун синамаларни тайёрлаш усуллари: Азопирам синамаси
Азопирам синамасини олиб бориш учун бошланғич эритма тайёрлаш керак бўлади. Бошланғич эритма 10% ли амидоприн, 0,10-0,15% ли хлорид кислотали анилин, 95% ли этил спиртидан таркиб топган.
1 литр (дмЗ) бошлангич эритма тайёрлаш учун 100 гр амидоприн 1,0-1,5 гр хлорид кислотали анилин тортиб олиниб, қуруқ ўлчов идишда аралаштирилади ва 1 литр (дмЗ) бўлгунга қадар 95 % ли этил спирти қўшилади, моддалар тўлиқ эригунча яхшилаб аралаштирилади.
Азопирамнинг бошлангич эритмасини жипс ёпилган флаконда музлатгичда +4 °Сда 2 ойгача, хона хароратида (18±23°Сда) 1 ойгача сақлаш мумкин.
Азопирам синамасини тайёрлаш.
Синама қўйишдан олдин ишчи эритма тайёрланади. Бунинг учун азопирамнинг бошланғич эритмаси ва 3 % водород перекиси тенг микдорда қўшилиб аралаштирилади ва тайёрланган ушбу синамани 2 соатгача сақлаш мумкин.
Синама узоқроқ муддат туриб қолса пушти ранг пайдо бўлиши мумкин. Харорат 25°С дан юқори бўлган холларда эритма тезликда пушти ранг ҳосил қилади, шунинг учун эритмани 30-40 дақиқа ичида ишлатиш зарур. Иссиқ асбоб-анжомларни текшириш, шунингдек азопирам синамасини ёруғликда ва иситиш анжомлари олдида сақлаш мумкин эмас.
Агарда азопирам синамасини яроқлилигини текшириш лозим бўлса: 2-3 томчи синама қон доғи устига томизилади. Агар 1 дақиқа ичида бинафша ранг пайдо бўлиб, кейин сиёх рангга ўтса, реактив ишлатишга яроқли, агар 1 дақиқа давомида ранг пайдо бўлмаса синамадан фойдаланмаслик керак.

Download 403.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling