Кимёвий эритмалар билан стерилизация қилиш усули ёрдамчи усуллардан бўлиб, стерилизация жараёнида жихозларни қадоқланган кўринишда стерилизация қилиб бўлмайди, шунингдек стерилизация сўнгида жихозларни натрий хлориднинг стерилланган эритмасида ювиш талаб қилинади, чунки, асептика қоидалари бузилганда стерилланган жихозларни микроблар билан иккламчи ифлосланиши кузатилиши мумкин.
Кимёвий эритмалар билан (водород перекиси, дезоксон-1) шишали, металл, пластмассали, буғ билан стерилизациялашга бардош беролмайдиган ёки усти эмал билан қопланган (эмал қисми кўчмаган) идишлар стерилизация қилинади. Шунингдек, стерилизация қилинадиган жихозларни тузилиши кимёвий стерилизацияни тақоза этиши хамда, суюқлик стерилизация қилинадиган жихозларни ичига кириб бориши керак. Эритмалар харорати 18+ 20°С дан кам бўлмаслиги керак.
Стерилизациялаш жараёни жихозлар ва уларнинг канал ва бўшлиқларини эркин холатда тўлиқ эритмага бўктириш орқали ўтказилади. Узун ва катта ускуналарни спирал холда тахлаб, қисмларга ажратиладиган жихозларни эса алохида бўлакларга бўлиб солиш мумкин. Ишчи эритманинг суюқланиб кетишини олдини олиш учун, жихозлар эритмага қуритилган холда солиниши керак.
Стерилизациядан сўнг хамма муоалажалар асептика қоидаларига қаттиқ амал қилган холда олиб борилади :
Жихозлар эритмадан стерил пинцет(корнцангов) орқали олинади, эритма суюқликлари канал тешикчаларидан ва юзалардан олиб ташланади ва сўнгра натрий хлорнинг стерилланган эритмасида услубий қўлланма асосида ювилади.
Суюқликларни бир идишдан иккинчи бир идишга олишда каналлар ва юзаларни суюқлик билан тўлдириш, стерилланган буюмларни оқликларга жойлаш амаллари стерилланган шприц, пипетка, стерилланган пинцет орқали амалга оширилади ва уларни сақлаш муддати камида 3 суткани ташкил этади.
Кимёвий стерилизациянинг афзаллик ва камчиликлари
Усул
|
Афзалликлари
|
Камчилиги
|
Водород перекис 6% ли эритмаси
|
атроф мухит учун зарарсиз, буюмлар эритмага ботирилади, эритмани 7 суткагача ишлатиш мумкин.
|
Узоқ вақтни талаб этади 45 мин. дан то 360 мин.гача
|
Дезоксон-1, 1%ли
|
артоф мухит учун зарарсиз, буюмлар эритмага ботирилади
|
Эритмани хар суткада янгилаш керак
|
окисью этилен
|
Қадоқланган ва ўралган пакетлар ва жихозлар ичигача кириб боради
|
Аэрация учун вақт талаб этилади, токсиген, концероген, тез ёнади, ходимлар соғлиғи учун хавфли, ускуна қиммат
|
Водород перикис буғи
|
Стерилизация режими паст хароратда ўтказилади, артоф мухит учун зарасиз
|
Камера хажми кичик, қоғоз буюмлар, оқликлар, суюқликларни стерилизация қилиш мумкин эмас. Узун ва энгсиз каналли жихозларни стерилизация қилишни имкони йўқ,синтетик ўрам талаб этилади
|
формальдегид эритмаси буғи
|
кам харажат
|
Формальдегид қолдиғини ювиш керак бўлади, стерилизация вақти узоқ, токсик, концерген, аллергик таъсирга эга
|
Озонли стерилизация
|
Режим харорати паст, кам вақт, жихозлар ичигача тўлиқ кириб боради, қоғоз, шиша, ва иссиққа чидамсиз жихозларни хам стерилизция қилади.
|
Ўрамдаги жихозларни стерилизация қилиш мумкин эмас, қадоқланган материалларни ичигача кириб боролмайди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |