Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 403.79 Kb.
bet6/19
Sana26.07.2023
Hajmi403.79 Kb.
#1662583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
стерилизация модул

Амидопирин синамаси
Амидопирин синамасини тайёрлаш учун амидоприннинг 5% ли спиртли эритмаси 95% ли этил спиртида аралаштирилади. Ушбу эритмани қопқоқли флаконда музлатгичда 1 давомида сақлаш мумкин.
Дистилланган сувда 30% ли сирка кислотаси ва 3% ли водород перексиди эритмалари тайёрланади.
5% ли амидопириннинг спиртдаги эритмаси, 30% ли сирка кислотаси ва 3% ли водород пероксид эритмаси тенг миқдорда олиниб, аралаштирилади. Синама ишлатишдан олдин тайёрланади.
Азопирам ва амидопирин синамалари қўлланилганда, синамалар рангининг ўзгариши 1 дақиқадан кеч қайд этилса, бундай натижа хисобга олинмайди.


Фенолфталеин синамаси.
Фенолфталеиннинг 1 % спиртли эритмаси 95 % ли этил спиртида тайёрланади, эритма жипс ёпиладиган қопқоқли флаконда музлатгичда 1 ой давомида сақланади.
Синама қўйиш усули.
Текшириладиган асбоб синамада намланган дока салфетка билан артилади ёки асбобга пипетка ёрдамида 2-3 томчи синама томизилади.
Асбобларда ювувчи эритмани ишқорли компонентларининг қолдиқлари қолса фенолфталеин синамаси (мусбат натижа) пушти рангга киради.
Қўйилган синамалар натижасини хисоблаш

Агар буюмларда қон қолдиғи қолган бўлса, азопирам синамаси (мусбат натижа) 1 дақиқа ичида, олдин бинафша рангга кириб, кейин тезда бир неча сония ичида пушти сиёх рангга ўтади ёки синама тўқ кул рангга бўялади.


Азопирам синамаси жихозлардаги, гемоглобиндан ташқари ўсимликлардан қолдиқлари, оксидловчилар (хлорамин, хлорли охак, кир ювиш кукуни ва бошқалар), шунингдек занг (темир оксидлари ва тузлари) ва кислоталар қолдиқларига хам мусбат натижа бериши мумкин. Текширилаётган жихозларда занг ва юқорида кўрсатилган оксидловчилар бўлса, реактив тўқ кул рангга бўялганлиги кузатилади.
Қон ёки ювувчи эритмани ишқорли компонентларининг қолдиқларини аниқлаш учун қўйилган синамалар, мусбат натижа тақдирда, текшириш учун намуна олинган жихозларнинг барча гурухлари манфий натижа олингунга қадар қайтадан тозаланади.
Текшириш натижалари №366/У шаклдаги журналга қайд этиб белгилаб борилади.



Download 403.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling