Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Даволаш профилактика муассасаларида СТЕРИЛИЗАЦИЯ чора-тадбирларини ташкил этиш


Download 403.79 Kb.
bet3/19
Sana26.07.2023
Hajmi403.79 Kb.
#1662583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
стерилизация модул

6

Даволаш профилактика муассасаларида СТЕРИЛИЗАЦИЯ чора-тадбирларини ташкил этиш
Стерилизация ва дезинфекция масалалари бўйича меъёрий хужжатлар
1.Даволаш-профилактика муассасаларида стерилизация ва дезинфекция тадбирларини ташкил этиш бўйича 0278-09-сонли СанҚваМ.
2.Шифохона ичи инфекцияларининг олдини олиш бўйича 0342-17-сонли СанҚва М
3.ЎзР. ССВ нинг 2012 йил 5 январдаги 5-сонли “Республикада вирусли гепатит касалликларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи.
4.ССВ нинг 2000 йил 21-июлдаги 390-сонли “Ўзбекистон Республикасида рухсат этилган дезинфекция, дезинсекция ва дератизация воситалари ва уларга қисқача тасниф” бўйича буйруғи.
5.ССВ нинг 2013 йил 25 мартдаги 123-сонли “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги буйруғи.
6.ССВ нинг 2013 йил 28 январдаги 16-сонли “Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” ги буйруғи
ДПМда буюмларни дезинфекция қилиш
ДПМда тиббий мақсадда ишлатиладиган буюмларни дезинфекция қилиш, стерилизациядан олдин тозалаш ва стериллаш асосан шифохона ичи инфекциясининг олдини олишга йўналтирилган тадбирлардан биридир.
Тиббий мақсадда ишлатиладиган буюмларни, дезинфекция қилиш тиббий буюмлардаги касаллик қўзғатувчи ва шартли касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар, вируслар, бактерияларни йўқ қилиш мақсадида олиб борилади.
Барча буюмлар (тиббий техника ва тиббиёт мақсадидаги буюмлар) беморга қўлланилганидан сўнг, келгусида ишлатилишидан қатъий назар (бир марта ва кўп марта қўлланиладиган буюмлар) албатта дезинфекция (зарарсизлантирилиши) қилиниши шарт.
Ишлатилиш жараёнида тери, шиллиқ қават шикатсланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган кўп марта қўлланиладиган, жарохат юзаларига тегадиган, қон ва инъекция препаратлари билан мулоқатда бўладиган тиббий мақсаддаги хар қандай буюм ишлатилган жойининг ўзида дезинфекция қилинади.
Кўп марта қўлланиладиган тиббий мақсаддаги буюмлар ишлатилганидан сўнг 0,5% ли дезинфекция воситаси билан 10 минут дезинфекция қилинади, сўнгра оқар сувда ювилади.
Бир марта қўлланиладиган буюмлар амалдаги меъёрий хужжатларга мувофиқ утилизация қилинади.

Download 403.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling