Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 403.79 Kb.
bet8/19
Sana26.07.2023
Hajmi403.79 Kb.
#1662583
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
стерилизация модул

Қуруқ иссиқ хаво билан стерилизациялаш усулида стерилизация қилишга мўллжалланган жихозлар қадоқланмасдан очиқ холдаги идишчада (лотках) стерилизация қилиниши мумкин.
Буғли стерилизация
Таъсир этувчи агент – босим остидаги тўйинган буғ - микроб хужайралари оқсилларига парчаловчи таъсир кўрсатиб, уларни ўлишига олиб келади.
Стерилизация жараёнлари буғли стерилизаторда олиб борилади.
Буғли стерилизация 4 та шартни талаб этади : яқин контакт, етарли юқори харорат, маълум бир вақт, етарли намлик.
Буғли стерилизация усулида жаррохлик махсус жихозлари, асбоб ускуналарни деталлари ва коррезияга чидамли металл ускуналар, ойна, 200 градусга чидамли шприцлар, жаррохлик оқликлари (белье), боғлов ва тикув жихозлари, резинадан тайёрланган жихозлар (қўлқоп, трубкалар, катетерлар, зондлар ва х.к.) ва пластмассаларнинг алохида турлари стерилизация қилинади.
Буғнинг ноқулай таъсирини қўлқоп ва бошқа резинадан тайёрланган жихозларга камайтириш мақсадида ушбу жихозлар 120-122 градус хароратда стерилизация қилинади.
Фильтрсиз стерилизация коробкасида 2 қават юмшоқ упаковкада, намликка юқори чидамли нам сўрмайдиган пергамент ва крепир қоғоз қопчаларда стерилизация қилинган жихозларнинг сақланиш муддати 3 сутка, фильтрли стерилизация коробкаси билан эса – 20 сутка.
Намликка чидамли, нам сўрмайдиган крепир қоғоз қопчаларни 2 –марта ишлатиш, қодоқловчи юқори чидамга эга қоғозларни 3-марта ишлатиш мумкин.
Буғли стерилизацияни афзалликлари ва камчиликлари
-Афзаллиги: самарали, кўпроқ ишлатилади, стериллаш жараёни қуруқ иссиқлик ёки кимёвий эритмалар қўлланишига нисбатан қисқароқ, атроф мухит учун зарарсиз, токсик хусусиятга эга эмас, кам харажат.
Камчилиги: хар доим иссиқлик талаб қилинади, прибор кўрсаткичларини (харорат, босим, вақт ) қаттиқ назорат қилиш туриш керак бўлади, стерилланган (қодоқланган) натижаларни қуруқ ҳолда олиш қийин, қайта стерилизация цикли асбоб ускуналарни коррезияга учратиши ва уларни ўтмас қилиши мумкин, буғ сифати ёмонлашганда, юқори намликда жихозларга хаво тушганда стерилизация сифати бузилиши мумкин, иссиқлик ва намга чидамсиз материалларни стерилизация қилиш мумкин эмас.
Қуруқ иссиқ хаво усулида стерилизациялаш
Қуруқ иссиқлик берувчи шкаф ёки ҳаво стерилизатори – тиббиёт ускуналарини стерилизация қилишни энг оддий ва самарали усули бўлиб, уларнинг физик хоссаларини ва бус бутунлигини сақлаб қолади.
Тузилманинг ишлаш принципи иссиқ ҳавони, зангламайдиган металлдан ёки бошқа иссиқликка чидамли ашёдан тайёрланган камера ичида айланишига асосланган. Бу ҳолда, хар қандай ашёни ичига кириш хусусиятига эга бўлган қуруқ ҳаво, стерилловчи агент бўлиб ҳисобланади.
Таъсир этувчи агент 160 и 180 С хароратда қуруқ (намлик 20% ва ундан хам паст), иссиқ хаво бўлиб, микроб хужайрасидаги оқсилни секин асталик билан қуритиш орқали уни халок қилади.
Қуруқ иссиқ хаво билан жаррохлик, гинекологик, стоматологик жихозлар, асбоб ва ускуналарни деталлари шунингдек, корезияга чидамсиз металлар, 200 ºС хароратга чидамли шприцлар, мулоажа игналари, селикон резинадан тайёрланган материаллар стерилизация қилинади.
Афзалликлари:
1.Самарали усул, иссиқ хаво жихозларнинг юза ва ички қисмини хамма жойига етиб боради.
2.Ўткир тиғли ва кесувчи жихозларга нисбатан ўта қулай, коррозиялаш хусусияти паст.
3.Кимиявий чўкмалар қолдирмайди.
4.“Намли ўрам” муаммосидан холис.
Камчиликлари:
1.Стерилизациялаш вақти узоқ, иссиққа чидамсиз жихозларга шикаст етказади
2.Пластик ва резинали жихозларни қуруқ, иссиқ хаво усулида стерилизация қилиб бўлмайди.
3. Иссиқ хаво жихозлар ичига секин-асталик билан кириб боради


Кимёвий стерилизация

Download 403.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling