Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 403.79 Kb.
bet16/19
Sana26.07.2023
Hajmi403.79 Kb.
#1662583
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
стерилизация модул

7.1.Стерилизация – бу барча микроорганизмларни (бактериялар, замбуруғлар ва паразитлар) шу жумладан бактерия спораларини тирик бўлмаган предметлардан юқори босим остидаги буғ билан (автоклавда), қуруқ иссиқ хаво билан ва кимёвий усулда йўқотиш жараёнидир.
Барча кўп марталик ишлатиладиган тиббий асбоб-анжомлар ишлатилиш жараёнида терига, шиллиқ пардага шикаст етказиши мумкин бўлган, яра юзасига теккан, қон ёки дори воситалар биланмулокотда бўлганлари стерилизация қилинади.
Стерилизация физикавий (буғ, иссиқ хаво ёрдамида) усуллар билан №2,3 -жадвалларга асосан ўтказилади.
Стоматологик оттискларни дезинфекциялаш 4-жадвалга асосан бажарилади.
7.2. Жаррохлик оқликлари, боғлов матолари стерилизация қутиларига буғ йўналишига параллел ҳолда таҳланади. Матоларни зич қилиб тахлаш тақиқланади. Зарарсизлантириш қутиларини жаррохлик чойшаблари ва боғлов матолари билан юклаш меъёри 5-жадвалда кўрсатилган.
7.3. Резина қўлқопларни стерилизациядан олдин ёпишиб қолишини олдини олиш учун ичига ва ташкарисига тальк сепилади. Қўлқоплар оралиғига дока ёки қоғоз қўйилади, хар бир қўлқоп алохида дока ёки қоғозга ўралади ва шу холатда зарарсизлантириш қутисига ёки бошқа ўрамга жойлаштирилади. Резина қўлқоплар ва бошқа резина жихозлар буғнинг ноқулай таьсирини камайтириш мақсадида 120-122°С хароратда зарарсизлантирилади
7.4. Стерилизация режими кўрсаткичлари физикавий (назорат -улчов асбоблари ёрдамида: термометрлар, моновакуумметрлар ва бошкалар) ва кимёвий: кимёвий индикаторларни куллаган холда (ИВС ва ИКПВС -Медтест, Стеритест -В, П, ВЛ-Винар, Медик - В, Фарматест Винар ва бошка) назорат килинади. Стерилизация сифати жихозларни зарарсизлантиришни назорати натижалари билан бахоланади. Стерилизация 257/У шаклидаги журналга белгилаб борилади.
Индикаторларнинг ишлатилиши стерилизаторларнинг техник носозлиги туфайли стерилизация тартибининг бузилганлигини, биксларни нотўғри жойлаштирилганлигини, аппаратлар кўрсаткичларининг талаб даражасидалигини назорат қилиш ва шу билан бирга ностерил тиббий асбоб-анжомларнинг ишлатилиш эҳтимоллигини камайтиради.
Индикаторлар қутисида уларнинг номланиши, яроқлилик муддати, ишлаб чикариш тартиб раками, назорат булими мухри (штамп ОТК) ва ишлаб чикарувчининг манзили кўрсатилган. Индикаторларни ишлаб чикарилган қутисида хона харорати 50С дан 400С ва нисбий намлиги 85%дан кам бўлган қуёш нури тушмайдиган жойда сақлаш лозим. Сақлаш муддати 24 ой.
Барча индикаторлар билан боғлиқ бўлган ишларни, яъни уларни стерилизатор камерасига жойлаштириш ва олиш, натижаларни тахлил кили ш ва хужжатлаштириш кабиларни, стерилизация ишларини олиб борувчи ходим бажаради.
Индикаторларни хар бир стерилизация жараёнида қўллаш тавсия этилади. Стерилизаторга жойлаштириладиган индикаторлар сони, стерилизатор камерасининг хажмига боглик.


Бугли стерилизатор камерасининг
хажми



Индикаторлар куйиладиган нукталар сони

100 гача

5



Индикаторлар вароғидан кераклича индикаторлар олиниб, уларни назорат қилинадиган нуқталар сонига мос холда ракамланади (расм 1). Индикаторларни стерилизаторга жихозлар қадоғининг ва биксларнинг ташқи томонидан тегишли нуқталарга қўйилади (расм 1). Хар бир нуқтага битта индикатор қўйилади.
Индикаторни ўрнатиш учун унинг “Винар” логотипи ёзилган елимли қаватини қоплаб турувчи химоя қоғозининг бир қисми олинади.
СТЕРИКОНТ-П индикаторларини стерилланадиган асбоб-анжомлар ва қадоқлар ичига жойлаштириш тақиқланади. Жихозлар ва қадоқлар ичидаги зарарсизлантириш шартларини назорат қилиш учун “СТЕРИТЕСТ-П” серияли индикаторларни қўллаш зарур.
Стерилизация жараёни тугагандан сўнг, хар бир индикатор рангининг ўзгариши баҳоланади. Агар барча қўйилган индикаторларнинг ранги тўқ кўк-сиёхранг, яъни солиштириш эталони каби, ёки ундан хам тўқроқ бўлса, унда стерилизация режимининг барча талабларига риоя қилинган ва барча жихозлар стерилланган ҳисобланади.
Агар индикаторларнинг бирортаси тўлиқ ёки қисман сариқ рангини сақлаб қолган, ёки яшил, жигарранг-яшил рангга, яъни солиштириш эталонидан осонгина фарқланадиган рангга ўзгарган бўлса, стерилизатор камерасида зарарсизлантириш талабларига риоя қилинмаган ва барча жойланган асбоб-анжомлар ностерил хисобланади. Бундай холларда, асбоб-анжомларни қайта қадоқлаб, индикаторларни янгилаб, стерилизатор параметрларини текшириб, зарарсизлантириш қоидаларига риоя қилган холда, жихозлар қайта стерилизация қилинади.
Ишлатилган индикаторларни зарарсизлантириш журналига (форма 257/у) елимлаб, архив хужжати сифатида 3 йил мобайнида сақланади.

Download 403.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling