5.11.4.Фенолфталеин синамаси.
Фенолфталиннинг 1 % спиртли эритмаси 95 % этил спиртида тайёрланади, эритма жипс ёпиладиган қопқоқли флаконда музлатгичда 1 ой давомида сақланади.
5.11.5.Синама қўйиш усули.
Текшириладиган асбоб синамада намланган дока салфетка билан артилади ёки асбобга пипетка ёрдамида 2-3 томчи синама томизилади.
5.11.6. Қўйилган синамалар натижасини хисоблаш:
Қон қолдиғи қолиб, азопирам синамаси мусбат натижа берса, зудлик билан ёки 1 дақиқа ичида, олдин бинафша ранг пайдо бўлади, кейин тезда бир неча сония ичида пушти сиёх рангга ўтади ёки синама тўқ кул рангга бўялади.
Азопирам, жихозлардаги, гемоглобиндан ташқари ўсимликлардан келиб чиқувчи пероксидазалар (ўсимликлар қолдиқлари), оксидловчилар (хлорамин, хлорли охак, кир ювиш кукуни ва бошқалар), шунингдек занг (темир оксидлари ва тузлари) ва кислоталар қолдиқлари миқдорини аниқлайди. Текширилаётган жихозларда занг ва юқорида кўрсатилган оксидловчилар бўлса реактив тўқ кул рангга бўялганлиги кузатилади, бошқа холларда эса пушти сиёх ранг пайдо бўлади.
Асбоблардаги қон қолдиғи микдори аниқланиб амидопирин синамаси мусбат натижа берган тақдирда, реактив қон билан мулоқотда бўлгандан кейин зудлик билан ёки бир дақиқадан ортиқ бўлмаган вақт ичида турли тусдаги кўк бинафша ранг пайдо бўлади.
Асбобларда ювувчи эритмани ишқорли компонентларининг қолдиқлари миқдори аниқланиб фенолфталеин синамаси мусбат натижа берса, пушти ранг пайдо бўлади.
Қон ёки ювувчи эритмани ишқорли компонентларининг қолдиқларини аниқлаш учун қўйилган синамалар мусбат натижа берган холда, текшириш учун намуна олинган жихозларнинг барча гурухлари манфий натижа олингунга қадар қайта тозаланади.
Текшириш натижалари №366/У шаклдаги журналга белгилаб борилади.
6. Тиббий асбоб-анжомларни стерилизациядан олдинги тозалов ишларини сифатини назорат қилиш
МСПларда ўз-ўзини назорат қилиш хар кун ўтказилиши керак.
Тиббий асбоб-анжомларни стерилизациядан олдинги тозалов сифатини қон қолдиғи (азопирам, амидопирин) синамалари билан - бир кунда ишлов бериладиган хар бир тиббий жихозларнинг 10% хисобидан, 3-4 синамадан кам эмас.
Тиббий асбоб-анжомларни стерилизациядан олдинги тозалов сифатини ишқор қолдиғига текширишда (фенолфталин синамаси) – дистилланган сувда чайилган хар бир турдаги асбоб-анжомлардан 3-4 донага синама қўйилади.
Тиббий жихозларни стерилизациядан олдинги тозалов сифатини, яъни қон қолдиқларини азопирам ёки амидопирин синамаси, ишқор қолдиғини- фенолфталеин синамалари қўйиб бахоланади.
Стерилизация
Do'stlaringiz bilan baham: |