Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 403.79 Kb.
bet11/19
Sana26.07.2023
Hajmi403.79 Kb.
#1662583
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
стерилизация модул

Тест-индикаторларнинг ишлатилиши
Тест-индикаторларини қўлланилиши стерилизаторларнинг техник носозлигини, стерилизация қоидаларининг бузилишини, биксларни нотўғри жойлаштирилганлигини, аппаратлар кўрсаткичларининг талаб даражасида эмаслигини аниқлашга имкон беради ва шу билан бирга ностерил тиббий асбоб-анжомларнинг ишлатилиш эҳтимоллигини камайтиради.
Индикаторлар қутисида уларнинг номланиши, яроқлилик муддати, ишлаб чикариш тартиб раками, назорат бўлими мухри (штамп ОТК) ва ишлаб чикарувчининг манзили кўрсатилган. Индикаторларни ишлаб чикарилган қутисида, хона харорати 5 0 С дан 40 0С гача бўлган хароратда, ҳаво нисбий намлиги 85% дан ошмаган шароитда қуёш нури тушмайдиган жойда сақлаш лозим. Яроқлилик муддати 24 ой.
Барча индикаторлар билан боғлиқ бўлган ишларни, яъни уларни стерилизатор камерасига жойлаштириш, олиш, натижаларни тахлил килиш ва хужжатларни юритиш ишларини МСБ ходими бажаради.
Индикаторларни хар бир стерилизация жараёнида қўллаш тавсия этилади. Стерилизаторга жойлаштириладиган индикаторлар сони, стерилизатор камерасининг турига боғлиқ.

Буғли стерилизатор


камерасининг хажми

Индикаторлар куйиладиган нукталар сони

Ташқи тест-индикатор

Ички тест-индикатор
(1 дона биксга)

100 тагача

5

3

100 дан то 750 гача бўлса

11

4

Индикаторлар варағидан кераклича индикаторлар олиниб, уларни назорат қилинадиган нуқталар сонига мос холда рақамланади.


Индикаторларни стерилизаторга жихозлар қадоғининг ва биксларнинг ташқи томонидан тегишли нуқталарга қўйилади. Хар бир нуқтага битта индикатор қўйилади.


Буғли стерилизаторларда назорат килинадиган нуқталарнинг жойлашуви

СТЕРИКОНТ-П индикаторларини стерилланадиган асбоб-анжомлар ва қадоқлар ичига жойлаштириш тақиқланади. Жихозлар ва қадоқлар ичидаги зарарсизлантириш шартларини назорат қилиш учун ички тест-индикаторлар ёки “СТЕРИТЕСТ-П” серияли индикаторларни қўллаш зарур.
Стерилизация жараёни тугагандан сўнг, хар бир индикатор рангининг ўзгариши баҳоланади. Агар барча қўйилган индикаторларнинг ранги тўқ кўк-сиёхранг, яъни солиштириш эталони каби, ёки ундан хам тўқроқ бўлса, унда стерилизация режимининг барча талабларига риоя қилинган ва барча жихозлар стерилланган ҳисобланади.

Агар индикаторларнинг бирортаси тўлиқ ёки қисман сариқ рангини сақлаб қолган, ёки яшил, жигарранг-яшил рангга, яъни солиштириш эталонидан осонгина фарқланадиган рангга ўзгарган бўлса, стерилизатор камерасида зарарсизлантириш талабларига риоя қилинмаган ва барча жойланган асбоб-анжомлар ностерил хисобланади. Бундай холларда, асбоб-анжомларни қайта қадоқлаб, индикаторларни янгилаб, стерилизатор параметрларини текшириб, зарарсизлантириш қоидаларига риоя қилган холда, жихозлар қайта стерилизация қилинади.


Ишлатилган индикаторларни зарарсизлантириш журналига (форма 257/у) елимлаб, архив хужжати сифатида 3 йил мобайнида сақланади.


Марказий стерилизация бўлимида қуйидаги хужжатлар тўплами юритилиши керак:
1.ДПМ бўлимларидан қабул қилинган ностерил тиббий асбоб-анжомларни ва биксларни рўйхатга олиш журнали;
2.Стерилизация олди тозалов ишларини хисобга олиш журнали;
3.Буғли ва иссиқ хаволи стерилизаторнинг ишини ва тарқатилган стерил биксларни хисобга олиш журнали;
4.Стерилликка текшириш бўйича бактериологик назорат натижаларини хисобга олиш журнали;
5.Бўлимларда стерил биксни очгандан сўнг белгиланган ва ички тест-индикаторларни ёпиштирилган рўйхат журнали


2.5.Хоналарнинг санитария холатига қўйиладиган гигиеник талаблар
2.5.1.Хоналарни намли тозалаш ишлари ювувчи воситалар ёрдамида артиш усули билан (бактериал инфекцияларда дезинфекция қилиш тартиблари бўйича) кунига камида 2 марта (иш навбатлари ўртасида ва иш тугагандан сўнг) олиб борилади. Дераза ойналарини ички томонидан ювиш хар ойда камида 1 марта ва ташқи томонидан 3 ойда камида 1 марта (бохор, ёз, кузда) олиб бориш керак.
2.5.2.Даволаш зонасида турган буюмлар (асбоб—анжомлар учун столча, бошқарув тугмачаси, клаватура, хаво пистолети, чироқ,туфдон, стом ўриндиқ бош қўйгичи) юзаларини дезинфекция қилиш хар бир бемордан сўнг олиб борилади. Бу мақсадларда микробларга қарши кенг кўламли (вирулоцидли, бактериоцидли, фунгицидли-замбруғларга нисбатан фаол) таъсирга эга беморлар хузурида қўлланилишига рухсат берилган дез воситалар ишлатилади. Юқори чидамлиликка эга бўлган микроорганизмлар (сил тиббиёт муассасаларида-сил микобактериялари бўйича ) вируслар ёки кандида турдаги замбруғларга қарши дез-ция қилиш тартиблари танланади.
2.5.3. Жаррохлик блоки, хонаси, стерилизация хоналарида хафтасига 1 марта мукаммал тозалов ишлари олиб борилади. Қолган бўлинмаларда мукаммал тозалов ишлари ойига 1 марта олиб борилади.
2.5.4.Кундалик ва мукаммал тозалов ишлари ушбу санитария қоидаларининг 3-иловаси талаблари асосида олиб борилади.
2.5.6. Тиббий асбоб-ускуналарнинг дезинфекцияси физикавий (қайнатиш, юқори босим остида бўғли ишлов бериш ва иссиқ қуруқ хаволи) ва кимёвий (кимёвий моддалардан фойдаланган холда) усулларда олиб борилади. Стерилизация олди тозалови бошқа тиббий жихозларни тозалаш каби олиб борилади.

Download 403.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling